Мухлисга тупурган Каррагер ишдан четлатилди

Aslanov Jasurbek
14 мар 2018, 17:18
"Ливерпуль" собиқ футболчиси, Sky Sports каналида эксперт сифатида ишлаётган Жейми Каррагер ўз вазифасидан четлатилди.

Бундай бўлишига Каррагернинг мухлис машинасига тупургани сабаб бўлди. Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" учрашувидан сўнг, "қизиллар"нинг мағлубиятидан ғазабланган телеэксперт "Манчестер Юнайтед" мухлисининг машинасига тупирган эди.

Ушбу воқеадан хабар топган телекана раҳбарияти Каррагерни ишдан четлатишга қарор қилди. У 2017/18 мавсум охиригача "Sky Sports"да ишламайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›