UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Воҳид Холбоев: "Футболни алдаб бўлмайди"  0 21:39Леонид Сенкевич: "Мана "Локомотив-БФК"нинг ҳақиқий кучи"  1 21:34Руслан Вагапов: "Локомотив-БФК" шундай курашишини кутгандим"  2 21:30"Реал" ЕЧЛ ғолиби бўлишига муносиблигининг 4 сабаби  50 21:21Умид Аҳмаджонов Республика олимпия захиралари коллежидаги шароитларни бориб кўрди  0 20:25ПРО-лига. 11-тур. “Машъал” – “Шўртан” 3:0 ва бошқа натижалар  82 20:0019 ёшидаёқ "Улкан тож" совринини ютган афсона - Рафаэль Надаль ҳақида  4 19:30"Реал" тарихидаги энг яхши топ-5 британиялик футболчи  17 19:03"Ливерпуль" финал учун қайдномани эълон қилди  23 18:45"Валенсия" 25 млн. еврога футболчи сотиб олди  1 18:37Ёшлар лигаси. 13-тур. “Пахтакор” – “Бунёдкор” 2:5 ва бошқа натижалар  9 18:16ЖЧ-2018. Франция терма жамоаси футболчиларининг рақамлари эълон қилинди  16 18:13Чемпионлар лигаси 2019/20 мавсумидаги финал қайси шаҳарда ўтказилади?  9 18:07"Атлетико" илк трансферини амалга оширди  2 17:59"Реал" Киевдаги финал учун 24 кишилик таркибни эълон қилди  27

Мутолаа учун. Александр Мостовой, "Шоҳ" лақабли" (давоми) Янгиликлар

Мутолаа учун. Александр Мостовой, "Шоҳ" лақабли" (давоми)

Сайтимизда бериб борилаётган россиялик машҳур собиқ футболчи Александр Мостовойнинг "Шоҳ" лақабли" автобиографик китобидан парчалар беришда давом этамиз.

Русчадан Хайрулла Холиқов таржимаси

Ўн икки ёшга тўлганимда ҳаётимда ўзгаришлар бошланди. Отам мени ЦСКА футбол мактабига бериш учун бир мураббий билан гаплашиб қўйган экан. Кўрикдан ўтиш учун келганимда бир-иккита машғулотдан сўнг мураббий болакай, қолақол деди. Шундай қилиб ЦСКАда қолдим.

Бошида жуда қийналганман. Уйдан то ЦСКА манежигача икки ярим соатлик йўл эди. Мактабдан уйга келаман, кийимларимни тезда алмаштириб дарҳол автобус бекатига югураман. Австобусдан тушиб тўғри вокзал томон чопаман. Электричкага миниб Савеловский бекати томон олға. Вокзалдан чиқиб ҳовлиққанча энди троллейбусга илашиб оламан. Машғулотга кеч қолмай деб шошиб келаман. Машғулотдан сўнг уйга қайтишга янаям кўп вақт кетади. Уйга ҳар куни кечаси ўн бирларга яқин кириб бораман. Эрталаб вақтли туриб мактабга боришга тўғри келар, мен эса жуда толиқардим. Баъзида машғулотни ўтказиб юборишга мажбур бўлганман, фақат ўйинга борардим, бошқачасига иложим йўқ эди.

Машғулотлар осон ўтмасди. Мен туман жамоасида ўйнаб ўзимни энг зўри менман деб юрган эканман, ЦСКАга келиб ҳамма қатори оддий ўйинчи бўлиб қолдим. Кўпинча жисмоний томонлама ютқазиб қўярдим. Шундан кейин мен ҳужумдан ярим ҳимояга қўя бошлашди. Энг қизиғи, аввал ЦСКА футбол мактабида ўқиб, ундан кейин “Спартак”да ўйнаган бўлсам-да, аслида “Динамо” Киевга қизиқардим. Болаларда бирор жамоага мухлислик қилиш ёшликдан шаклланади. Бир гал ҳатто мактабимизга милициядан одамлар келиб ким қайси жамоага мухлислик қилишини ёзиб кетганди.

Ўн олти ёшда мактабни тугатдим ва энди буёғига танлов қилишим керак эди. Армиягача ҳали икки йил бор, бу орада нима қиламан? Мактабдаги тўртта ўртоғим билан келишиб, Жисмоний тарбия институтига имтиҳон топшириоқчи бўлдик. Лекин имтиҳонга оз қолганда бизни қандайдир турнирга олиб кетишди ва мен имтиҳонга бора олмадим.

Кейинроқ билсам имтиҳон топширган бошқа ўртоқларим йиқилган экан. Энди нима қиламиз? Яна тўрттовлон йиғилиб маслаҳат қилдик: техникумга уриниб кўрамиз. Ҳартугул ўхшаб қолди, гарчи менга ёқмаса ҳам биз физика йўналиши бўйича ўқишга кирдик. Ахир бошқа иложимиз йўқ эди. Бекор юргандан кўра ўқиган яхши, қолаверса, техникум уйимиздан унча узоқмасди.

Бу орада ҳамон ЦСКАга қатнаб турар, бироқ бу ерда келажагимни кўрмаётгандек эдим. ЦСКА биринчи лигага тушиб кетгач, жамоанинг ўринбосарлар таркиби тарқатиб юборилди. Асосий таркибда бир ё икки болани олиб қолишди. Қолганлар эса бекорчи. Мен Москва шаҳар терма жамоасида ўйнардим, бироқ ЦСКАдагилар менга эътибор беришмасди. Асосий таркибда мендан икки-уч ёш катталар ўйнарди ва улар орасида менга нон йўқ эди.

Ана шунда турли тахминларга бора бошладим. Футбол ўйнаб кета оламанми, энди нима бўларкин... Келажагим туманда қолгандек хира эди. Хайрият, бу узоқ давом этмади. Кунларнинг бирида мен билан бирга шуғулланадиган болалардан бири қўнғироқ қилиб, эртага машғулотга кел, мураббий сен билан гаплашмоқчи деди.

Нима гап экан деб қизиқиб бордим. Мураббийимиз Евгений Николаев гапни чўзиб ўтирмади: “Саша, битта вариант бор, иккинчи лигадаги “Красная Пресня”га борасанми? У ерда ҳозир Олег Романцев бош мураббий бўлиб ишлаяпти. Билсанг керак, у яқин-яқингача “Спартак” сардори эди. Хўш, нима дейсан?”

Буни эшитинг оғзим ланг очилиб қолди. У мендан бориш-бормаслигимни сўраяптими, албатта бораман. Бўлмасам-чи! Шундай ҳаяжонда эдимки, мени гўё “Милан” чақиргандек эди. Ахир у ерда кимсан Олег Романцев ишлаяпти, бормай бўладими! Эртаси кун нарсаларимни йиғиштирдим-у, тўғри “Красная Пресня”га йўл олдим. Мени энди катта футбол кутаётганди.

ОТА-ОНАСИ МОСТОВОЙ ҲАҚИДА

Отаси Людмила Васильевна: - “Саша отасидан ўрнак олиб ёшлигидан футболга қизиқди. Ҳеч ким уни тўп тепасан деб мажбурламаган. Менимча, бу қондан қонга ўтган бўлса керак. Ахир отаси ҳам ўз пайтида футбол ўйнаган-да. Ўғлимнинг болалигида энг ёқтирган ўйинчоғи ҳам футбол тўпи эди”.

Отаси Владимир Яковлевич: - “Саша ҳали ақли кириб улгурмасданоқ тўп билан ошно тутинди. Унга тўпни тепсанг, у албатта жавоб қайтаришга ҳаракат қиларди. Чунки бу унга ёқарди. Саша болалигидан ютқазишни хоҳламаган. Жамоаси билан ютқазиб қўйса баъзан йиғлар, аламини шерикларидан олишга ҳаракат қилар, кимни кўриб қолса “Тўпни нега оширмадинг?” дея бақирарди”.

“1981 йил Саша ўн икки ёшга тўлганида мен уни ЦСКА футбол мактабига олиб бордим. Ўшанда уни “армиячилар” собиқ футболчиси Алексей Гринин кўрикдан ўтказган. Кўрикка энди келганлар дастлаб тўп билан қандай муомала қилишни кўрсатишди, кейин бир-бирларини алдашга ҳаракат қилишди, охирида эса болалар иккига бўлиниб футбол ўйнашди. Шундай қилиб Саша ўйнаган гуруҳдан ўғлим билан яна икки болани олиб қолишди. ЦСКАни танлаганимиз сабаби бизга жуда қулайлигида эди”.

Онаси Людмила Васильевна: - “Ўғлим мактабда ўртача ўқиган. Унда "икки" бўлмаган, асосан "уч-тўрт". Баъзан беш баҳо ҳам олиб келарди”.

Отаси Владимир Яковлевич: - “Ота-оналар мажлисига борганимда ўқитувчилари айтарди: “Ўғлингиз ўзига хос характерга эга. Баъзан дангасалик қилади, баъзан ҳаммани эшитади. Агар кўпроқ ҳаракат қилса, янада яхши ўқиши мумкин”. Сашага эътироз деярли йўқ эди, унинг футболни қанчалик яхши кўришини мактабдагилар биларди”.

Онаси Людмила Васильевна: - “Мен ҳеч қачон ўғлим мураккаб бола бўлган дея олмайман. У билан асло муаммолар бўлмаган. Ўғлим жудаям кўнгилчан, меҳрибон эди. Ҳаммага ёрдамга ошиқарди. У мустақил ҳаётга ёшлигидан ўрганди. Биз унга уни қилма, буни қил, у ёққа борма, бу ёққа бор деб ақл ўргатмаганмиз. Ўзи ҳаммасини жуда яхши тушунарди. Тўғри, кўчада ўйинқароқ эди, ҳатто жанжаллашиб ҳам келарди, лекин уйда анча жиддий эди. Мен ўғлимни қаттиқ жазолаганимни эслай олмайман”.

Отаси Владимир Яковлевич: - “Ўғлимнинг футболни танлаши жуда қизиқ бўлган. ЦСКА кўригидан ўтиш учун йўлда кетаётганимизда ўзим билан ҳам кеда, ҳам коньки оволдим. Чунки футболми ё хоккейми - Саша ҳали бир қарорга келиб улгурмаганди. Кейин мен сўрадим: “Хўш, ўғлим, танлашинг керак, хоккейми ё футболми?”. Сумгака қўлимни солиб ўнг қўлимга коньки, чап қўлимни кедани олдим. Худди тарози палласига ўхшатиб қўлларимни паст-баланд кўтардим: бўл, тез аниқла. Саша бироз термулиб турди, кейин чуқур нафас олиб шундай деди: “Майли, дада, футбол бўла қолсин”.

Онаси Людмила Васильевна: - “Ўғлим учун футбол ҳамма нарса эди. Лекин бундан сира афсусда эмасмиз. Биз учун муҳими, фарзандимизнинг нима биландир овора бўлиши эди. Унинг подъездма подъезд бекор юришини хоҳламасдик”.

Отаси Владимир Яковлевич: - “Сашада бўш вақт жуда кам эди. Мактабдан келиши биланоқ кийимларини алмаштириб машғулотга чопар, кечаси қайтиб дарс қилар ва ухлашга ётарди. Эрталаб яна мактабга. Хуллас ҳар куни шундай ўтган. Унинг кўчада бекорчиликдан санғиб юрганини кўрмаганман. Сигаретни эса умуман қўлига ушлаган эмас. Чунки ўзим ҳам чекмасдим, отам ҳам чекмаган".

"Ўғлимга ЦСКАда жуда қийин бўлган дея оламан. Мен унга доим камчиликларини айтардим. “Армиячилар” мураббийлари Сашада тезлик юқори эмаслигидан нолирди. Мен ҳам ўғлимда бошланғич тезлик яхши эмаслигини аввалдан билганман. Бунинг учун алоҳида машқлар бергандим. Сашанинг тезлик ўрнига техникаси кучли бўлиб майдонни ҳам яхши кўрарди. Охири мураббийига айтдим: - "Бир нарсани тушунинг, бир пайтнинг ўзида ҳам тезкор, ҳам технарь, ҳам аниқ пас бериш осон эмас. Ахир ҳаммаям Пеле ёки Марадона бўлавермайди. Ҳар бир футболчининг ўз камчилик ва устун жиҳатлари бор".

Агар ўғлим тезкор бўлганида ўзи учун ўйнашни бошларди. Масалан, мен тез югурардим, Сашада эса майдонни кўриш қобилияти кучли, кейин алдаш ва тўп узатиши жойида эди. У билан ўйнаш доим ёқимли бўлган. Ҳозир бизда шунақа футболчилар камайиб кетди. Саша қандай қилиб ҳаммасига эришган дерсиз. Биринчидан, футбол ўйнаш менинг қонимдан ўтган, ахир ўзим ҳам тўп тепганман-да.  Иккинчидан характер ва эътибор. Учинчидан, тинимсиз меҳнат. У меҳнатдан асло қочмасди. Ўғлим ниҳоятда тиришқоқ эди, қолаверса, мураббийлари Романцев, Бесков кабиларнинг гапини ҳеч қачон икки қилмаган”.

УЧИНЧИ БЎЛИМ. “ПРЕСНЯ” ОИЛАСИ

Хонамга кириб каравотга ўзимни отдим-у, оғриқ азобидан анча пайт қимир этмай ётдим. Ҳатто чироқни ўчиришга қўлимни кўтара олмасдим. Бир зум хаёлдан ўтказдим, эртага яна шу ҳолат такрорланади.

Шахсан Олег Романцевнинг қўлига тушишим омадим келгани бўлди. Агар ўн олти ёшимда асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига қаратадиган Лобановский ёки бошқа мураббийга тушиб қолганимда борми, ким билади дейсиз, мендан қандай ўйинчи чиқарди. Балки ҳаммасига қўл силтаб футболни ташлаб кетган бўлармидим.

Жисмоний ҳолат ҳеч қачон менинг кучли томоним бўлган эмас. Машғулотларда кўп югуришни хоҳламасдим. Чунки буни фойдасиз деб ўйлардим. Тўп билан ишлаш эса бундан мустасно. Техник томонлама менда ҳаммаси жойида эди. Эҳтимол, шунинг учундир “Пресня” жамоасига тезда киришиб кетдим. Мен Романцевнинг футболчисига айландим-қолдим.

Менга “Пресня”да эътибор кўпроқ техник футболга қаратилиши, тўп билан ишлаш ва тўғри пас бериш биринчи ўринга қўйилиши ёқарди. “Ҳаммадан ҳам ўз жамоадошларингни ҳурмат қилишинг керак, - дерди Романцев. - Тўпни иложи борича қулай тарзда оширишинг ва заҳоти очилишга ҳаракат қилишинг лозим. Ўйин тезлиги доим ҳам югуриш тезлигига боғлиқ бўлавермайди. Бир нарсани ёдда тут: ҳеч бир футболчи тўпдан тез югура олмайди”.

Кейинчалик Бесков қўл остида ҳам худди шундай машғулот тарзига дуч келдим. Ахир уларнинг мактаби бир эди-да. “Пресня”даги биринчи машғулот ҳамон ёдимда. Бу 1985 йилнинг декабрида бўлганди. Стадионга келиб қаерга боришни билмай анқайиб турганимда олдимга маҳаллий администратор келиб сўради:

- Ҳой бола, сен кимсан? Нима қиляпсан бу ерда?
- Менга шу ерга келишимни айтишди.
- Фамилиянг нима?
- Мостовой.
- Ундай бўлса, бор кийиниш хонасига кир. Ҳозир мураббий келиб ҳаммасини тушунтиради. 

Ичкарига кириб бир бурчакка ўтирдим. Кийим алмаштириш керак, лекин менда тузук форма ҳам йўқ эди. Бироздан сўнг бирин-кетин бошқа болалар кириб кела бошлади. Кимдир мен билан сўрашди, кимдир индамай ўтиб кетди. Охирида Олег Романцев кирди. Ҳамма билан тезда кўришиб олгач, қани машғулотга кетдик деди.

Майдонга чиққанимизда Романцев ҳаммани бир қатор тизиб қўйиб икки жамоага бўлди ва биз қорда футбол ўйнадик. Машғулот якунида жамоа бошлиғи Валерий Владимирович Жиляев келиб яхши ўйнадинг, чакки эмас, эртага яна кел деб қўйди.

Шундай қилиб “Пресня”даги кунлар бошланди. Бу ҳақиқий эртакка ўхшарди. Кунларнинг бирида машғулотимизни кўргани Романцевнинг икки ўртоғи - Дасаев билан Хидиятуллин келишди. Мен уларни кўриб ҳайратдан лол қолгандим. Ахир улар юлдуз-ку!

Орадан бир ҳафта ўтиб мен ва ЦСКАдан келган шеригим Дима Гардиленко иккаламизга сизлар шу жамоада қоласизлар дейишди. Ўшанда қувончдан портлаб кетай дегандим. Бизга ҳатто ойлик маош бериладиган бўлди: ойига 60 рублдан. Менинг биринчи маошим. Пулдан бир қисмини ўзимга йўлкира ва майда-чуйдага олиб қолиб, қолганини ойимга бердим.

“Пресня” сафида Москвада бир ҳафта шуғуллангач, кейин йиғин ўтказиш учун Алуштага йўл олдик. Ана ўша ерда мен ҳақиқий машғулот нималигини кўрдим. Кунига уч маҳал машғулот! Мен бунгача болалар билан кўча чангитиб тўп тепиб юрган эмасми, бирданига бундай муҳитга тушиб қолганимдан машғулот зўридан дод деворгим келарди.

Эрталаб бадантарбия билан бошланади, туш пайти кросс югурамиз, кечқурун эса майдонга чиқиб тўп тепамиз. Бу йиғинга қандай чидаганимни ҳалиям тушунтириб бера олмайман. Кечки машғулотдан кейин хонамга кириб каравотга ўзимни ташлардим-у, чарчоқ ва оғриқ азобидан анча пайт қимир этмай ётардим. Ҳатто чироқни ўчиришга қўлим бормасди. Тасаввур қиляпсизми, эртагаям шу ҳолат такрорланади. Ундан кейин яна. Лекин ҳаммасига чидадим. Ёш эмасманми, организм тезда тиклана олади. Шахсан Олег Романцевнинг қўллаб-қувватлаши менга янада куч бағишларди. У мени кўпроқ ишлашга ундаш учун доим керакли гапни айтарди: “Ҳечқиси йўқ, Саша, ҳали ҳаммаси ўтиб кетади”.

Давоми бор...

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Бухоро"га ютқазди Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Бухоро"га ютқазди
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" -...  188
Испания терма жамоасининг якуний таркиби эълон қилинди. Мората ЖЧга бормайди Испания терма жамоасининг якуний таркиби эълон қилинди. Мората ЖЧга бормайди
Испания терма жамоаси матбуот-хизмати ЖЧ-2018га борадиган 23 нафар...  121
Дель Боске: "Бензема - Салоҳдан кучли" Дель Боске: "Бензема - Салоҳдан кучли"
"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Висенте ...  112
"Реал" - "Ливерпуль" учрашуви ҳақида сиз билишингиз керак бўлган 5 маълумот "Реал" - "Ливерпуль" учрашуви ҳақида сиз билишингиз керак бўлган 5 маълумот
Яна бир неча кунлардан кейин бутун дунёнинг эътиборида турадиган баҳс ...  79
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг