Мустафо Байрамов: “Насаф» биздан ҳар томонлама кучлилигини намойиш этди”

23 окт 2013, 21:11
Қаршида кечган “Насаф” – “Навбаҳор” баҳсида мезбонлар йирик (5:0) ҳисобда ғалабага эришди.
Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб наманганликлар устози Мустафо Байрамов қатнашди.

- Насаф» бугун биздан ҳар томонлама кучлилигини намойиш этди ва ҳисоб ўйинга мос бўлди, деб ўйлайман – дея илк фикрларини билдириб ўтди Мустафо Жеферович.

- Жамоа мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Жамоа таркиби бир неча йиллардан бери бирга тўп тепмоқда ва таркибда яхши ижрочилар йиғилган.

- Бизнинг жамоа бугун нафақат ҳимоячилар балки бутун жамоа бўш ўйин кўрсатди. Гол уриш учун имкониятлар бўлди. Аммо улардан фойдалана олмадик.


Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›