Мустафи "Арсенал" билан шартномасини бекор қилмоқчи

Alisher
26 янв 2021
"Арсенал" ҳимоячиси Шкодран Мустафи клуб билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилмоқчи.

Футболчининг агенти "канонирлар" билан бу борада музокаралар олиб бормоқда.

Мустафининг "Арсенал" билан шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Аммо германиялик ўйинчи ўйин амалиёти камлиги сабаб ҳозироқ Лондон клубидан кетмоқчи.

28 ёшли футболчи сўнгги бор 26 декабрда майдонга тушган ва унда 1 дақиқа атрофида ҳаракат қилган эди.


AlisherMuallif
Manba: Football London