Мустафи: "Арсенал" "Бавария"ни мағлуб этишга кучи етади"

Aslanov Jasurbek
14 фев 2017, 12:50
"Арсенал" ҳимоячиси Шкодран Мустафи "Бавария"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Бу мен учун "Бавария" билан илк баҳс бўлади. Баҳс жуда оғир ўтади, аммо агар бор кучимизни ишга солсак, ғалаба қозона оламиз.

Ҳа, "Бавария" - буюк жамоа, аммо бизда бундай рақибларга қарши ўйин тажрибаси бор. АПЛда "Ливерпуль", "Челси", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоаларга қарши турганмиз. Бу баҳсда майда деталлар учрашув тақдирини ҳал қилиши мумкин" - дейди Мустафи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›