Мусса Сиссоко "Монако"га ўтиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
6 июл 2014
"Монако" раҳбарияти "Ньюкасл" футболчиси Мусса Сиссокони ўз сафларига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Маълумотларга қараганда, яқин вақтлар ичида Франция вице-чемпионлари англияликларга футболчи масаласида расмий таклиф жўнатмоқчилар.
24 ёшли футболчининг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади.
Бундан ташқари футболчи учун Англиянинг яна бир жамоаси "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net