UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  3 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  15

Мурод Исмоилов: «Фарғона футболини асраб қолиш учун келдим» Янгиликлар

Мурод Исмоилов: «Фарғона футболини асраб қолиш учун келдим»

Узоқ вақтдан сўнг кутилганидек Мурод Имиоилов “Нефтчи”нинг бош мураббийи этиб тайинланди.
Маълумки, “Нефтчи” бош мураббийига осон бўлмайди. Бир тарафдан бир қатор етакчи футболчилар жамоани тарк этган бўлса, иккинчи тарафдан Фарғоналик футбол ишқибозлари стадионни тўлдириб, жамоадан натижа талаб қилишлари табиий холат. Биз куни кеча вилоятдаги ҳамроҳим Иброҳимжон Солихонов билан биргаликда жамоа қароргоҳида хозир бўлдик ва ўзимизни қизиқтирган саволларга Мурод Исмоиловдан шахсан ўзидан самимий жавобларни олишга муваффақ бўлдик. Қуйида ушбу мазмунли суҳбатни сиз футболсеварларга тортиқ этдик.

― Авваламбор, куни кеча нишонлаган таваллуд айёмингиз билан “СА” жамоатчилиги номидан муборакбод этамиз!
― Эътиборингиз учун катта раҳмат.

― Мурод ака, айтингчи, “Пахтакор” жамоасини тарк этиб Фарғонага келдингиз. Буни ўзингиз қандай баҳолайсиз, олдинга силжишми ёки аксинча?
― Очиғини айтганда, қизиқ ва қийин савол бердингиз. Киши ҳар қайси жамоада иш олиб борадиган бўлса, унинг олдига қандайдир вазифалар қўйилади. Бу эса, ундаги масъулиятни янада оширади. Саволингизга келадиган бўлсак, “Пахтаор”да ким бош мураббий бўлишидан қатъий назар унинг олдига чемпион бўлиш вазифасини юклатилади. Бу борада “Нефтчи”даги холатни айтиб ўтишга хожат йўқ. Трибуналарни тўлдириб ўтирган минглаб – минглаб мухлислар, айниқса раҳбариятнинг футболга бўлган эътибори анча жиддий. Улар ҳам футболни севадилар! Айни пайтда олдимизга қўйилаган вазифаларни билганингизда эди, сиз ҳам олдинга ташланган катта қадам бўлди дея тортинмай айта олардингиз.

― Таклифни қандай қабул қилдингиз?
― Жамоа таклиф билан чиққан пайтида, “Пахтакор” билан амалда шартномам бор эди. Мен у ерда мураббий сифатида улғайдим, футболни баъзи сир–асрорларини ўша ерда ўргандим. Биронта жамоадан таклиф келадиган бўлса, ўша тарафга кетиб қолишни умуман нотўғри деб билардим. Чунки Тошкентлик мухлислар билан ҳам орамизда узиб бўлмас ришталар (мураббийга нисбатан мухлислардан бўлган хурмат назарда тутиляпти) бор эди. Аммо вазият эса умуман бошқача. Ўзим туғулиб ўсган, киндик қоним тўкилган маконнинг футболини асраб қолиш, вилоятимиз жамоасининг олдинги нуфузини қайтадан тиклаш масаласи турганди. Бунга рад жавобини беришим эса бу ердагиларга, қайсидир маънода футболга нолойиқ хурматсизлик бўлиши мумкин эди. Шу ва шунга ўхшаш жиҳатларни ўртага ташлаган холда жамоа раҳбарияти олдига кириб, бўлиб ўтаётган вазиятни тушунтириб бердим. Улар тўғри тушунган холда Фарғонага келишимга қаршилик қилишмади. Келишувимиз борасида эса икки жамоа раҳбарияти ҳал қиладиган масала бўлганлиги учун буни шу ерда очиқ қолдирамиз. Аммо шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим лозимки, “Нефтчи”дан бошқа жамоадан таклиф бўлганида уни ўйлаб ўтирмасдим. “Пахтакор”да ишлашни давом эттирган бўлардим. Чунки, у ерда аҳил жамоани шакллантириб бораётгандим. Биз футболчилар билан ажойиб муомалада эдик. Улар мени қаттиқ хурмат қилишарди. Мен ҳам бунга ўз навбатида жавоб қайтарардим. Умид қиламанки, тез орада Фарғонада ҳам бундай жамоани туза оламиз.

― Раҳбарият олдингизга кучлилар сафига киришни вазифа қилиб қўйдими ёки парчаланиб бораётган жамоа таркибини тиклаш вазифасини қўйишдими?
― Юқорида айтиб ўтганимдек, бу ерда раҳбариятдан тортиб мухлислар ҳам футбол билан ҳамнафас. Қолаверса, Фарғона ўзбек футболининг ватани саналади. Бу эса янада кучли бўлишингни талаб қилади. Айни пайтда жамоамиз бошидан, фақатгина Аллоҳга аён бўлган холатларни бошидан ўтказмоқда. Олдимиздаги вазифа борасида айтадиган бўлсам, сиз санаб ўтган ҳар иккала вазифани ҳам бизни олдимизга топшириқ қилиб белгилаб беришган. Бу ерга етиб келгунимга қадар, жамоанинг асосий фигураларидан кўпчилиги кетиб улгуришганди. Энди уларни ортга қайтаришга уринмаймиз ҳам. “Оқ фотиҳа” ила уларга омад тилаймиз. Жамоада эса истеъдодли ва босабр футболчилар қолди. Атрофимиздаги шунча инсонлар футбол учун мана шундай эътиборда экан, худо хоҳласа ҳар иккала натижани уларга тақдим этамиз дея қўрқмай айта оламиз.

― Жамоа ўзагини кимлар ташкил қилишини ва жамоа сардорлиги кимга топширишингизни олдиндан айта оласизми?
― Олдиндан ҳеч нарса дея олмайман. Аммо шуниси маълумки, жамоа ўзагини, эндиги мавсумдан бошлаб футбол ва мухлисларни хурмат қиладиган истедодли футболчилар ташкил қилади. Жамоанинг янги сардори ким бўлишини эса вақт кўрсатади. Жамоа сардори ҳақиқий сардор бўлиши керак. У ҳар тарафлама қолганларга ўрнак бўлиши лозим. Одоб–ахлоқи, бошқалар олдида ўзини тутиши ҳамма–ҳаммаси унда мужассам бўлиши шарт деб ўйлайман. Шундай экан, бу номни кейинроқ айтишимизга тўғри келади. Хозирча бирон нима дея олмайман. Аммо шундай тоифадагилар жамоамизда етарлича топилади.

― Жамоага келганингиздан бери, биринчи навбатда қилиниши лозим бўлган, нималарга урғу бердингиз?
― Кучли жамоа тузишни истаган ҳар бир мураббий энг аввало ички муҳитни аъло даражага олиб келиши лозим. Ички муҳит кўнгилдагидек бўлгандагина исталган натижага эришиш мумкин. Жамоага келганимдан буён энг аввало, футболчиларни бир–бирлари билан бир оиланинг фарзандидек, ҳудди ака–укалардек бўлишни уқтиряпман (жисмоний машғулотлардан ташқари). Менимча, футболчиларимиз бу борада қийин топшириқ олишмади. Улар бундай бўлишлари қийин кечмайди. Чунки футболчиларнинг айтарли барчаси ўзларини шундай тутишади. Бу эса қайсидир маънода бизнинг ишимизни ҳам енгиллаштиради.

― Жамоага футболчиларнинг ташрифи тўхтадими ёки ҳали кутилмаган янгиликлар бўлиши мумкинми?
― Жамоамиз мутасаддилари асосан маҳаллий ёшларни текширишиб, уларни синовдан ўтказишмоқдалар. Ўзим ҳам биринчи навбатда маҳаллий футболчилар орасидан иштиёқманд, ғайратда бошқалардан устун, масъулиятни ҳис қила оладиган, идеал футболчиларни кузатиб боряпман. Шундай экан, жамоамиз таркибини тўлдириш учун керакли бўлган футболчиларни таклиф қиламиз. Яқин кунларда уларнинг номлари ҳам ошкора қилиниб қолади.

― Мурод ака, келинг суҳбатимиз тусини бироз ўзгартирамиз. Ўзбек футболига нима етишмаяпти–ки, халқаро майдонларда камчиликлар кўзга ташланиб қолмоқда?
― Жуда ажойиб ва оғриқли савол. Ўзимнинг тажрибаларимдан келиб чиқиб айтишдан олдин, бошқа мутахассислардан олган маълумотларга қараганда, футболчиларимизнинг жисмоний холати, рақибларимизникига нисбатан паст экан. Ҳақиқатда ҳам шундай. Футболчиларимиз жисмоний холатда хорижийлардан бироз оқсашмоқда. Аммо футболчида кузатиш мумкин бўлган бошқа холатлардан кўнгил тўқ. Шундай экан футболчиларимиздаги бу холатни аъло даражага олиб чиқиш керак. Аммо ҳар кимда ҳам бундай бўлавермайди. Чунки, ҳар кимга Аллоҳ таоло берган шижоат ва унинг чегараси бор. Буни банда ўзгартира олмайди.

― Унда бу муаммони қандай қилиб бартараф этиш мумкин?
― Жуда қийин. Аммо бартараф этиш мумкин. Шундай қилиш керакки, болани ёшлигидан тарбиялаб бориш керак. Ҳар ким ҳам биз айтаётган бола бўла олмайди. Ёш болаларга қарасангиз, уларнинг айримларида тиниб–тинчимаслик хислати бор. Югуришади, ўйнашади аммо ҳа деганда чарчаб қолавермайди. Мана шундайларни боғчалардан топиб, бирин кетин териб бориш керак. Масалан, боғчадан (мактабгача таълим муассасаларидан) юз нафар шундай болакайни топдингиз. Уларни қизиқтириш учун, баъзи кичик ўйинларни ўйнатиб қизиқтириб бориш керак. Футбол эмас албатта. Мактабга бориш пайтида эса саралаб олинади ва айтайлик улардан элликтаси қолди. Мактабда эса режимли машғулотлар билан аста–секин футболга кириб борилади. Кейинги саралаш эса, таркибни янада сийраклашишига олиб келади. Айтайлик, бу саралашдан қарийб йигирма нафар ёшлар имтиҳонни аъло тугатди. Улардан энди футбол жамоаси тузиб бемалол катта футболга олиб кириш мумкин. Катта футболдаги бошқа амалларни бу жараённинг ўзидаёқ мутахассислар ўргатиб боришади. Бундайларни тўпланганидан кейин халқаро майдонларда ҳам рақибдан чўчимай бемалол ўйнаш мумкин. Чунки, бундай тоифадагилар учрашув сўнгига келиб чарчаб қолишмайди. Ўйиннинг сўнгига қадар бир маромда тураверади. Югуришда ҳам, тўпга ҳаракат қилишда ҳам айниқса, рақибнинг хужумини бузиб қайта хужум ташкилашда катта ўрин эгаллашади.

― Мурод ака, самимий ва мазмунли суҳбатингиз, қолаверса мана шундай вақтда ҳам вақтингизни қизғанмаганингиз учун жамоатчилик номидан катта раҳмат деб қоламиз. Жамоангиз ва ўзингиз келгуси фаолиятингизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Бу масъулиятли ва ҳайрли ишингизда Яратгандан нусрат ато этилишини чин қалбдан сўраймиз!


Рўзали Қурбонов ва Иброҳимжон Солихонов суҳбатлашишди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика