UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  1 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

Мундиал дебютанти Аргентинага қаршилик қила олмади Янгиликлар

Мундиал дебютанти Аргентинага қаршилик қила олмади

Мундиал тезлик билан ўтиб бормоқда. Бугун жаҳон чемпионатининг 11-ўйинини ҳам ўтказиб олдик. Кечагина бошланган футбол байрами, бирпасда ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда.
Бразилиянинг машҳур "Марокана" стадионида Аргентина ва Босния ва Герцеговина жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.



Учрашув Аргентинанинг тезкор ҳужуми билан бошланди. Аргентина рақиб жарима майдончаси олдида ўзи учун жарима зарбаси ишлаб олди. Мессининг жаримадан узатиб берган тўпига Рохо боши билан зарба берди ва тўп йўл-йўлакай Колашинацнинг оёғига тегиб, кутилмаганда дарвозадан жой олди, 1:0.

Бундай стартни кутмаган мундиал дебютантлари ўзларини йўқотиб қўйишмади ва тезда олдинга интилишди. Шу куни Босния ва Герцеговина терма жамоаси таркибида ҳаракат қилган Мисимович ва Хайровичларнинг фаоллиги эвазига мундиал дебютантлари бир қатор вазиятларга эга бўлишди. Хусусан, уч-тўрт маротаба жарима зарбаси тепишди. Лекин гоҳида аргентиналик посбон Ромеро маҳорат кўрсатган бўлса, баъзи вазиятларда босниялик футболчиларга тажриба камлик қилди. 


Умуман олганда биринчи бўлимни боснияликлар яхши ўтказа олишди. Аргентина борасида бу фикрни юрита олмаймиз. Тўғри, аргентиналиклар жуда яхши тарзда ҳимоялана олишди ва рақибга асосан ўз жарима майдончалари олдида имконият қолдиришмади. Аммо ҳужум қилиш борасида бироз оқсашди.

Аргентина учрашувни беш ҳимоячи билан бошлаганига ҳам бунга сабаб бўлди.

Иккинчи бўлимда вазият тамомила ўзгарди. Алехандро Сабелла танаффусдан сўнг бирдан иккита ўзгаришни амалга оширди. Ҳимоячи Кампаньяро ўрнига Гаго ва ярим ҳимояда ҳаракат қилган Макси Родригез ўрнига ҳужумчи Игуаинлар майдонга ташланди. Бу эса жамоа ўйинига ўзгартириш олиб кира олди. Аргентина иккинчи бўлимда биринчисига нисбатан анча ҳужумкор ўтказди. Мессининг фаол ҳаракатларини кўп маротаба рақиб ҳимоячилари "ўқий" олишаётганди. Лекин учрашувнинг 65 - дақиқасига келиб, Игуаин билан "девор" услубида комбинация қилган Месси ўзининг кучли ва аниқ зарбаси билан Бегович дарвозасини ишғол эта олди, 2:0!

Лекин Босния ва Герцеговина жамоаси бу голдан кейин ҳам тақдирга тан бермай олдинга интилишда давом этишди. Захирадан майдонга туширилган Ведад Ибишевич ўйиннинг 84 - дақиқасида Ромеронинг оёқлари орасида тўпни дарвоза жойлаб қўйди, 2:1. Қолган дақиқалар мобайнида боснияликлар хавфли вазиятлар ярата олишмади.

Шундай қилиб, Аргентина мусобақани ғалаба билан бошлади. Босния ва Герцеговина эса ўзининг илк ўйинида мағлубиятни тан олишига тўғри келди. 


ЖЧ-2014. "F" гуруҳи, 1-тур.

Аргентина - Босния ва Герцеговина 2:1
16 июнь. 03:00

Голлар
: Колашинац (3 - ўздарвозасига), Месси (65), Ибишевич (84)

Бош ҳакам: Жоел Агуилар (Сальвадор)
Ёрдамчи ҳакамлар: Виллиам Торрес (Сальвадор), Жуан Зумба (Сальвадор)
Захира ҳаками: Жамол Ҳаимуди (Жазоир)

Аргентина: Ромеро, Гарай, Кампаньяро (Гаго, 46), Сабалета, Ди Мария, Месси, Родригез (Игуаин, 46), Маскерано, Рохо, Фернандез, Агуэро (Биглиа, 87).

Босния ва Герцеговина: Бегович, Бичакчич, Спахич, Колашинац, Бесич, Пьянич, Мисимович (Медунянин, 74), Жеко, Мужья (Ибишевич, 69), Лулич, Хайрович (Виска, 71).

Огоҳлантиришлар
: Рохо (25), Спахич (63)


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика