UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  19 21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Муҳсинжон Убайдуллаев: "Нефтчи"нинг чорлови бошқа жамоаларнинг таклифига рад жавобини беришимга сабаб бўлди" Янгиликлар

Муҳсинжон Убайдуллаев: "Нефтчи"нинг чорлови бошқа жамоаларнинг таклифига рад жавобини беришимга сабаб бўлди"

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўяётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз таркибини кучлилар билан тўлдирмоқда.

Янги йилнинг илк кунларидан ушбу жамоа ҳимоя чизиғини Навоийнинг “Қизилқум” жамоасида тўп суриб келган Муҳсинжон Убайдуллаев билан кучайтирди. Тажрибали ҳимоячи ушбу трансфердан кейинги фикрлари билан бўлишди.


- Янги мавсумда янгича кўринишдаги ва қадрдон жамоангизда ўтказиш режаси, бир сўз билан айтганда “Нефтчи” га қайтиш қарори қачон рўй берди. Кимнингдир таклифи билан қайтдингизми?

- Аввало барчангизни янги йил билан табриклайман. “Нефтчи” жамоасига келсак, ушбу жамоа менга бегона эмас. Қолаверса янги мавсумда “Нефтчи” жамоаси ўз олдига жиддй мақсадлар қўйган. Ундан ҳам ташқари, бу ерда оилам билан бирга бўламан. Таклифга келсак шахсан жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг ўзларининг таклифи билан Фарғонага қайтмоқдаман.

- Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлганмиди?

- Ҳозиргача бир нечта таклифлар бўлди. Лекин улар орасида менга “Нефтчи” нинг борлиги бошқа таклифларни рад жавобини беришимга сабаб бўлди.

-  "Қизилқум" жамоасида ўтказган даврингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта қўнглим тўлди. Биринчи навбатда футболчи сифатида ўсишга эришдим. Кўплаб дўстлар орттирдим. Бир сўз билан айтганда ушбу жамоадан миннатдорман ва янги мавсумда ҳам уларга омад тилаб қоламан.

- Ушбу масумда жиддий мақсадларни кўзлаётган жамоада, кучлилар қаторида ўзингизни йўқотиб қўйишдан қўрқмайсизми?

- Рақобатга доимо тайёр бўлганман ва бундан кейин ҳам тайёрман. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Демак ўз устимизда ишлашда давом этамиз...


Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика