

"Жанговор ўйин бўлиб ўтди ва менга яхши таассурот қолдирди. Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан, йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва дуранг натижага лойиқ ўйин кўрсатишди.
Сафардан очко билан қайтиш ҳар доим ёқимли, минимум вазифа бажарилгани учун йигитларга раҳмат. Тўғри хатолар ҳам кўзга кўринди, лекин бу футбол, унда хатоларсиз ўйнашни иложи йўқ, мураббийлар ҳамма вақт ҳам ўйиндан 100 фоиз қониқа олмайди, дуранг адолатли бўлди деб ўйлайман.
Энди кейинги икки учрашувни ўз майдонимизда ўтказамиз ва мавсумни юқори нотада якунлашга ҳаракат қиламиз", - дейди Муҳсин Муҳаммадиев.




