UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  0 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  1 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  0 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  4 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  9 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  0 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  8 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  5 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  14 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  8 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  2

Муҳсин Муҳаммадиев: "Мухлисларга бугун юта олмасак кетаман деганман? Бу савол сиз учун шунчалик муҳимми?" Янгиликлар

Муҳсин Муҳаммадиев: "Мухлисларга бугун юта олмасак кетаман деганман? Бу савол сиз учун шунчалик муҳимми?"

"Сўғдиёна" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев ўз фикрларини билдирди.




"Бизда футболчилар етишмаяпти. Ўйин пайтида ҳимоячи жароҳат олди, ўрнига ёш футболчини туширдик. Икки футболчи жароҳат олди, 4 нафар легионер ҳамон Ўзбекистонга кела олишмаяпти. Биринчи гол урилган вақтда қоида бузилмаганди, ҳакам ҳуштак чалди ва гол урилди. Иккинчи тайм бошида ҳисобни тенглаштиргандик. Тайёргарлик етарли бўлмагани учун ҳам жароҳатлар чиқа бошлади. Чемпионат бошланаётганида вақт етарли эмас дегандик, афсуски бундай бўлмади. Афтидан қолганлар футболни биздан яхшироқ тушунишади", - дейди Муҳаммадиев. 

- Беҳруз Шодмонов қачон сафга қайтади?
- Номаълум. Мушаклари шикастланган.

- Легионерлар кела олишмаяпти деб айтаяпсиз, аммо сиз карантин пайтида Москвадан қайтиб келдингиз. Бу қандай содир бўлди?
- ЎФА ва ПФЛга раҳмат. Улар ёрдами билан Ўзбекистонга келдим. Легионерлар эса Москвада яшашмайдику, бири Канадада, бири Хорватияда, икки нафари Украинада... Чегаралар ёпиқ бўлса қандай олиб келамиз?

- "Металлург" билан ўйиндан сўнг "Бухоро" жамоасининг ашаддий мухлислари билан жамоа қароргоҳида учрашибсиз ва унда агарда жамоа мағлубиятга учраса истъефо беришга ваъда берибсиз. Жамоа бугун мағлубиятга учради, исътефо юз берадими?
- Бу сиз учун муҳим нарсами? Бу бизнинг мухлислар билан ўртамиздаги муаммо. Сиздан қўшнингиз ёки бувингиз нима деди деб сўрамаяпманку? Ютқазса мураббий ютқазади.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика