UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  0 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  3 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

Муҳсин Муҳаммадиев: "Истеъфо? Жамоа мағлуб бўлса мухлислар норози бўлишлари табиий" Янгиликлар

Муҳсин Муҳаммадиев: "Истеъфо? Жамоа мағлуб бўлса мухлислар норози бўлишлари табиий"

"Бухоро" - "Металлург" (1:4) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бундай йирик ҳисобда мағлубиятга учраш жуда ҳам аламли. Агар биринчи таймда ўйинимиз футболга ўхшаган бўлса-да, иккинчи таймда пенальтидан гол ўтказиб юборганимиздан кейин жамоамиз бутунлай "парчаланиб" кетди. Афсуски шундай бўлиб туради, барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Ҳисоб ўйинга мос эмас. Пенальтидан гол ўтказганимиздан кейин ўйинни ташлаб қўйдик ва олдинга қараб югурдик. Такрорлайман натижага бош мураббий айбдор", - дейди Муҳаммадиев.

- Кетма-кет мағлубиятлардан кейин бухоролик мухлислар ижтимоий тармоқларда негатив фикрлар ёзишмоқда. Сизнинг кетишингизни сўрашмоқда...

- Мухлислар севимли жамоаси мағлуб бўлаверса ҳар доим норози бўлишади. Сал олдин ҳам айтдим, барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан.

- "Машъал" яратиб берган шароитлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шароитлар яхши фақат майдондаги майса жуда баланд. Бу иккала жамоага ҳам қийинчилик туғдирди.

- Легионерлар қачон келишади?

- Янгиликларни кузатиб борасизми? Йўллар ёпиқ бўлса қандай келишади? Авиақатновлар йўлга қўйилса келишади.



Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика