Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан ўз келажаги бўйича музокара ўтказади
03 сен 2024 23:45
Янгиликлар
Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан ўз келажаги бўйича музокара ўтказади
Футболчи клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин.
"Ливерпуль" клуби ўз вингери Муҳаммад Салоҳ билан янги шартнома бўйича музокара ўтказади. Маълумот учун, мисрлик футболчининг амалдаги шартномаси шу мавсум охирига қадар мўлжалланган.
Клуб бош мураббийи Арне Слон футболчининг ҳаракатларидан мамнун ва уни жамоада олиб қолиш ниятида. Ўз навбатида Муҳаммад Салоҳ ҳам "Ливерпул"да бахтли ва клубда қолишни истамоқда. Агар икки томон келиша олса, Салоҳ "Ливерпул" билан шартномасини узайтиради.
Маълумот учун, Салоҳ ушбу мавсум АПЛнинг учта туридан сўнг 3 та гол ва 3 та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар