Мудрик Англиянинг 7-лигасида машғулот қилмоқда

Khoja
6 мар 2026
Допинг-тести ижобий чиққани учун дисквалификация қилинган "Челси"нинг украиналик ярим ҳимоячиси Михаил Мудрик еттинчи дивизиондаги "Аксбридж" жамоаси билан машғулот ўтказмоқда.

"Бу Мудрик ва "Аксбридж" ўртасидаги хусусий келишув. Албатта, дисквалификация тугагач у футбол ўйнайди, шунинг учун бу машғулотлар у учун самарали бўлади", — деди "Аксбридж" раҳбари Марк Банток ESPN'га.

Украиналик футболчининг сўнгги расмий ўйини 2024 йил ноябрь охирида бўлган — ўшанда "Челси" 2024/2025 йилги Лига конференцияси гуруҳ босқичида "Хайденхайм"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўша учрашувда Мудрик гол урган.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru