МТЖ. Қосимов таркибни эртага эълон қилади

Narzulla Saydullayev
16 май 2014, 16:24
Маълумки, миллий терма жамоамиз 27 ва 29 май куни Уммонга қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Дастлабки ўйин Олмалиқда ўтказилса, иккинчи беллашувда Тошкентда бўлиб ўтади.

Бизга маълум бўлишича, эртага терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов мана шу ўйинларга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилади. Рўйхатдан асосан ўзимизнинг олий лигада тўп тепаётган футболчилар жой олиши кутилмоқда.

Тошкентда бўлиб ўтадиган иккинчи баҳс Максим Шацких, Улуғбек Бақоев ва Виктор Карпенко учун терма жамоадаги хайрлашув ўйини бўлади. Демак, умумий таркиб борасида эртага маълумот олишимиз мумкин.

Х.Холиқов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia