МТЖ. Сардор Рашидов йиғинга қўшилди

Narzulla Saydullayev
6 ноя 2016
Бугун Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси "Жар" стадионида машғулот ўтказди.

"Ўзбекистон терма жамоаси бугун "Жар" стадионида машғулот ўтказди. Жамоага "Ал Жайш"дан Сардор Рашидов, "Бухоро"дан Саламат Куттибаевлар келиб қўшилишди", - деб ёзилади ЎФФ телеграмдаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 10 ноябрь куни Тошкентда Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Сўнгра 15 ноябрь куни Сеул шаҳрида ЖЧ-2018 саралаши доирасида Жанубий Корея меҳмони бўлади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia