

"У мураббийим ва дўстим. Кўплаб мураббийлар қўл остида ўйнаганман. Уларнинг барчаси менга ёқади. Конте эса улардан энг муҳими.
У "Челси"га келиб, барчасини бирданига ўзгартириб ташлаганди. У ажойиб инсон, умуман олганда менинг фаолиятимни яхши томонга ўзгартириб ташлади дея оламан.
Антонио менга жанговарлик руҳини сингдирди ва футболдан завқ олишга ўргатди. Унинг қўл остида ажойиб мавсумни ўтказяпман ва шу сабабли унга миннатдорлик билдираман", - деди Мозес.



