Моуринью ўрнига Сульшер келишига Фергюсон сабабчи экан

Aslanov Jasurbek
24 дек 2018, 12:10
"Манчестер Юнайтед" афсонаси сэр Алекс Фергюсон Уле-Гуннар Сульшернинг МЮ устози бўлишида муҳим ролни ўйнаган.

Маълумотларга кўра, Фергюсон ўз ёрдамчиси Майкл Феланнинг қайтишига ҳам сабабчи бўлган.

"Манчестер Юнайтед" вице-президенти Эд Вудворд Жозе Моуринью истеъфосидан олдин Алекс Фергюсон билан боғланган.

"Вудворд Глейзерлар (МЮ эгалари) билан суҳбатда Жозе жамоадан кетишини истаган. Олдинроқ эса Фергюсон унга Сульшерни тавсия қилган эди" - дейди "Манчестер Юнайтед"даги манба.

Сульшер Фергюсон билан алоқада бўлиб туришни хоҳламоқда, португалиялик мутахассис бу ишни қилмаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›