Моуринью Эриксен ва Кавани ҳақида гапирди

Eldor Akmurzayev
21 янв 2020, 21:03
“Тоттенхэм” устози Жозе Моуринью клуб ярим ҳимоячичи Кристиан Эриксеннинг келажагига аниқлик киритди.

Аввалроқ, Эриксен қишки трансфер ойнасида “Интер”га ўтиши ҳақидаги хабарлар тарқалганди. 

“Тоттенхэм” иккита сабаб туфайли янгиликлар лентасидан кам жой олади. Биринчидан, биз ҳар куни ўйинчи сотиб олмаймиз. Иккинчидан эса мен бошқа жамоа футболчилари ҳақида гапиришни хоҳламайдиганлар тоифасиданман. Айрим мураббийлар бу ишидан мамнун аммо мен уларнинг қаторида эмасман. Эриксенга келсак, менда сизларга (журналистлар) ёмон хабар бор. У “Норвич”га қарши баҳс учун қайдномадан ўтказилган.

Эдинсон Кавани? ПСЖ раҳбари ҳамда спорт директори билан муносабатларимиз яхши ва мен буни сақлаб қолишни хоҳлайман. Шу боис, бошқа клуб аъзоси ҳақида ҳеч нарса айта олмайман”, – дейди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Daily Mail