Моуринью Бундеслигада иш бошлаши мумкин

Alisher
23 окт 2019, 14:15
Таниқли португалиялик мураббий Жозе Моуринью фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия" клубида давом эттириши мумкин.

Немис клуби Моуринью билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Мутахассиснинг тайинланиши жамоанинг ҳозирги бош мураббий Люсьен Фаврнинг истеъфога чиқарилишидан сўнг юз бериши мумкин.

Бироқ, Фаврнинг истеъфоси кун тартибидаги масала эмас. Аммо, хабарларга кўра амалдаги мураббийнинг истеъфосидан сўнг раҳбариятнинг илк танлови айнан Моуринью бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньюнинг сўнгги иш жойи "Манчестер Юнайтед" бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Bild