

22 ёшли хавбек "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
Агар "шпорлар" Чемпионлар Лигасига йўлланма олишса, ушбу футболчи харид қилинади.
Ундер "Рома"га 2017 йилнинг ёзида "Истанбул"дан 14 миллион евро эвазига ўтган эди.
Туркиялик хавбек жорий мавсум А Серияда "Рома" сафида 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.




