Моуринью 2 млн. евро жарима тўлайди

Aslanov Jasurbek
5 фев 2019, 18:15
"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью Испаниядаги қонунбузарлиги масаласини ҳал қилди.

Португалиялик Испания солиқ хизмати билан келишиб олди. Моуринью суднинг айбловларини тан олди ва 2 млн. евро миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

У бу маблағни давлат ғазнасига тўлайди ва 3,3 млн. евро миқдоридаги жаримадан қутилиб қолади.

Шу билан бирга Моуринью шартли равишда 12 ой қамоқ жазосини олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Efe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›