UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   15

Моуриньо ва унинг жамоаси Таиландда кутиб олинди Янгиликлар

Моуриньо ва унинг жамоаси Таиландда кутиб олинди

Жозе Моуриньо ва унинг жамоаси жума куни эрталаб Таиландда ажойиб кутиб олинди.


Бир қатор тадбирларда иштирок этаётган аристократлар мураббийи, ОАВ ҳодимларига ҳам вақт ажратди.

Мураббий ва унинг футболчилари тунги парвоздан кейин дарров Бангкокдаги мехмонхонага жўнашди. Жозе Моуриньо, Жон Терри ва Фрэнк Лэмпардлар эса Таиланд қироли билан учрашишади, жамоанинг қолган аъзолари кечқурунги машғулотгача дам олишади.

Таиланд ҳақида португал шундай дейди:
- "Челси"ни Таиландда жуда ҳам ёқтиришлари биз учун қўшимча куч беради. Мухлисларимиз дунёнинг исталган ерида топилади ва бу бизга қўшимча куч беради. Бу ерга олис масофадан учиб келдик, бироз чарчаганмиз. Таиланд борасида бир гапни айтишим мумкин, фантастика. Мухлисларимиз биздан нима кутаёган бўлсалар, барчасини бера оламиз деб ўйлайман. Биз кейинги ҳафтадан бошлаб жамоани асл кучини тўлиқ намойиш этиш йўлида ишлашни бошлаймиз.

Шунингдек, Моуриньо янги келган учта футболчи, Андре Шюррле, Марко ван Гинкел ва Марк Шварцерларнинг ҳариди хақида гапириб ўтар экан, уларни жамоага катта ёрдам тегишига ишончи комил эканлигини такидлади ва қуйидагиларни айтиб ўтди:

Андрени жамоада ҳамма яхши билади. У билан мен келишимдан аввал ҳам қизиқиб келишаётган . Мен келганимдан кейин бу янада тезлашиб кетди. Бу футболчи менга жуда ёқди, у бизнинг ҳужум чизиғимизга кўп нарса олиб кира олади. Унда замонавий футболда талаб қилинадиган ҳамма хислатлар бор. Тезкор, аниқ зарба ва энг муҳими олд чизиқнинг барча нуқталарида бирдек ўйнай олади.

Марко ҳозир Европадаги энг келажаги порлоқ ўйинчилардан биридир.  У келажагини "Челси" билан кўриб тўғри қарор қабул қилди. Келажагни ният қилиб тузиладиган жамоа учун Маркодака ўйинчилар ас қотади.

Мен ҳар доим дунёдаги энг кучли дарвазобон (Петр Чех) бизнинг жамоада деб ўйлайман, лекин унга доимо ўйинга қизиқтириб туриш учун рақобатчи керак. Бу борада Шварцер биз учун энг мақул номзод эди. АПЛ унинг иккинчи уйи. Уни бепул сафимизга қўшиб олиш эса айни муддао бўлди.


Жавлонбек Юсупов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика