
“Бу борада ҳали ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Мен “Ньюкасл” бош мураббийи Алан Пардьюнинг трансфер ойнаси мавсум бошланишидан олдин тугаши керак деган фикрига қўшиламан. Ҳа тўғри, лекин улар 3-4 турларгача давом этади.
Шундай экан биз трансфер ойнаси вақтидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Биз жамоани кучайтиришимиз шарт ва бу учун битта ўйинчи олишимиз керак. Шунинг учун трансфер ойнасининг охиригача кураш олиб борамиз. Чунки сен бирор бир ўйинчига қизиқиб қолган бўлсанг, трансфер ойнасининг охиригача футболчи борасида таклиф билан чиқишинг мумкин, буни ҳеч ким тақиқлай олмайди”, - дейди Моуриньо.