Моуриньо Погба "Олтин тўп" олишини кутмайди

Aslanov Jasurbek
19 авг 2016
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Поль Погбанинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятига баҳо берди.

"Жаҳоннинг энг яхши футболчилари ҳақида гапираётганда, тезда кўп гол ураётган футболчилар эсга тушади. Бу борада Погба Роналду ва Месси билан тенглаша оладими? Йўқ. Погбанинг позициясини ҳисобга олсак, у ҳар мавсумд 20 тадан кўп гол ура олмайди. Одатда дарвозабон, ҳимоячилар ва ярим ҳимоячиларга "Олтин тўп" берилмайди. Аммо бу катта аҳамиятга эга эмас. Поль жаҳоннинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири" - дейди Моуриньо.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Express