

"Погбадан кўп нарсани талаб қилмадим, унинг ҳаракатларидан мамнун бўлаётгандим.
Ҳақиқатдан ҳам унинг агенти Погбани бошқа жамоага таклиф қилгани рост. Айтишим мумкинки, Погбанинг нархи қимматлашди.
Танаффусгача менга футболчиларим майдон марказида бундан-да яхшироқ ўйнай олмайдигандек кўринди. Бироқ иккинчи бўлимда ҳаракатларини кучайтира олишига ишонгандим.
Ҳимоячилардан кучлироқ ўйнашни талаб қилдим. Биринчи бўлимда улар тўп ўзларида бўлганида яхши ўйнай олишмади. Шу боисдан менга вингерлар керак эди. Иккинчи бўлимда жамоа кучайиб кетди", - деди Моуриньо.



