Моуриньо - дербининг қолдирилгани ҳақида: "Нопрофессионаллик"

Mirjalol Normatov
1 янв 2020, 22:27
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 16-тури доирасида "Фулхэм"га қарши ўйиннинг қолдирилгани ҳақида гапирди.

"Бу ҳақида кўп гапиришни истамайман. Шунчаки буни мен нопрофессионаллик деб атайман. Биз ўйинга тайёрландик ва оддий қилиб айтганда иш ҳафтасини барбод қилишди.

Ўтган ҳафтадаги машғулотлар орқали жамоани ўйинга тайёрлагандим. Одамлар ўйиннинг қолдирилиши Жозега маъқул тушган деб ўйламоқда. Агарда ўйин бўлмаслигини эртароқ билганимда, балки, ўшанда менга яхшироқ бўлган бўлармиди. Шу орқали машғулот циклини ўзгартирган бўлардим", - деди португалиялик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›