Моуриньо: "Бейи менинг қўл остимда Варан каби ўсишга эришади"

Aslanov Jasurbek
18 июл 2016, 12:20
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Уиган"га қарши баҳсда иштирок этган Эрик Бейи ҳақида фикр билдирди.

"Бу Эрик учун "Манчестер Юнайтед" сафидаги биринчи учрашув. У инглизга гапирмайди ва фақат испанча ҳамда французча биладиганлар билан суҳбат қура олиши мумкин. Унинг клубга кўникиши босқичма-босқич бўлади, шу сабабли унга 45 дақиқа ўйнашга имкон бердим. Бейи ўзига ва жамоадошларига бўлган ишончини кучайтириши керак.

У мен ишлаган клубларда ўсишга эришган футболчилар каби ривожланишини истайман. Масалан, Варан" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal