UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  1 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  2 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  11 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  4 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  5 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  15 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

Моуриньо — 55 ёшда! Унинг 5та яхши ва 5та ёмон ишлари Янгиликлар

Моуриньо — 55 ёшда! Унинг 5та яхши ва 5та ёмон ишлари

Мана бугун бутун дунёга донғи кетган бош мураббий Жозе Моуриньонинг туғилган куни билан уни қутлаймиз.

Шу муносабат билан унинг 5та хайрли ишлари ва 5та жанжаллари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

5та хайрли ишлари

Саратонга қарши курашиш фонди


Бир неча йил аввал собиқ инглиз ҳаками Марк Халси автобиографик китобини нашр этиб, унда Моуриньо ҳақида қизиқарли фактларни ҳам айтиб ўтган эди. Китобдаги маълумотларга қараганда, ҳакамнинг турмуш ўртоғи лейкемия касаллиги туфайли узоқ вақт даъволанган. Бундан хабар топган Моуруньо дўсти Халсининг ҳам, унинг аёлининг ҳам, барча ҳаражатларини ўз бўйнига олган ҳолда, уларни Португалиядаги соғломлаштириш оромгоҳига юборган.

Моуриньо ҳақидаги яна бир китобнинг муаллифи Роберт Бисли эса шунга ўхшаш бошқа ҳикояни ҳам айтиб берган. Китоб учун интеврью гонорарини қайси ҳисоб рақамига ташлашни сўрашганида, Жозе “Марк Халсининг саратонга қарши курашиш фонди”га дея жавоб берган.


Мухлис совғаси

2014 йил Моуриньо бошчилигидаги “Челси” Лига Кубоги доирасида “Шрусбери” меҳмони бўлган. Мураббийлар дам олишга ҳам вақти бўлмайди, айниқса сафарлар пайтида. Аммо, Моуриньо 11 ёшли мухлиси Ллойд Бертон билан учрашишга вақт топди. Бола миядаги ўсимта туфайли ногиронлар аравачасига “михланиб” қолган эди. Ллойд юролмаса ҳам, ажойиб суратлар чиза оларди. У Моуриньонинг портретини чизиб, уни кумирига совға қилган. Жозе эса бу ерда ақл билан иш кўриб, суратнинг пастки қисмига дастхат қўйган ва портретни “ким ошди савдоси”да сотган. Йиғилган пулга эса Ллойднинг даъволаниши учун махсус ускуналар сотиб олган.



10 киши таҳсил олиши учун махсус ёрдам

Моуриньо “Реал”да ишлаган пайтида, ўғли Жозе Мариу спорт мактабидаги “Канильяс” клубида шуғулланган. Моуриньо ўғлидан бир нечта бола молиявий шароити туфайли клубдан кетаётгани ҳақида эшитиб қолади. Шундан сўнг, Моуринью “Канильяс” клубининг ҳисоб рақамига 8 минг евро (бу сумма 10та боланинг йиллик ҳаражатларини қоплаш учун етарди) ўтказиб берган.


Иш ҳақининг 1 фоизи

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Хуан Мата ўтган ёзда фойдали флешмобни йўлга қўйди. Унга кўра, бутун дунё бўйлаб футболни ривожлантириш “Common Goal” ҳайрия фондига ҳар ой маошининг 1 фоизини ўтказишини маълум қилган. Акцияга тез орада бошқа иштирокчилар ҳам қўшилди. Жумладан, Хуммельс, Кагава, Кьеллини, Гнабри, АҚШ терма жамоаси аёл футболчиси Алекс Морган ва ҳоказо. Шу қатори Моуриньо ҳам. У маошининг 1 фоизини фондга ўтказиб берган. Агар Британия ОАВ берган маълумот тўғри бўлса, унда Жозе йилига 14 миллион евро маош олади. Бундан кўриниб турибдики, у ҳайрия фондига ҳар ой таҳминан ўн бир ярим минг евродан пул ўтказган.


Мухлисга совға қилинган медал

МЮ ўтган ёзда, УЕФА Суперкубогида, “Реал”га мағлуб бўлди. Кўпчиликка маълум, Моуриньо мағлубиятларни ёқтирмайди. Англия-2015 Суперкубогида унинг жамоаси “Арсенал”га қарши баҳсда ютқазиб қўйганидан сўнг, у медални трибуна томонга отиб юборганди. Аммо, Лондон клубининг мухлиси медални ушлаб олган. Бу сафар эса Моуриньо бироз бошқачароқ йўл тутди: бўйнидаги медални олиб, уни МЮнинг ёш мухлисига ҳадя қилди.

— Ҳатто ғалабадан кейин ҳам медалларни ўзимда олиб қолмайман. Мағлубиятдан кейингиси ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади... Ўша пайт ёш болакайга совға қилганим сабаби, у мукофотни эсдалик сифатида сақлаб қўяди. Ўйлашимча, у буни ҳеч қачон унутмайди, — дейди “қизил иблислар” мураббийи матбуот анжуманида.



5та жанжаллари

“Асабимга тегма, кўзингга қўлимни тиқиб оламан”

Ҳеч кимга сир эмаски, португалиялик фаолияти давомида можароли вазиятлар, келишмовчилик ва жанжаллар кўпроқ бўлган. Улар орасида 2011 йилги класико “можароси” ажралиб туради. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада, майдонда яна жанжал келиб чиқди. Ҳакам футболчилар ва мураббийларни тинчитиш билан овора бўлиб юрганидан фойдаланган Жозе, кулиб туриб, Пепнинг ёрдамчиси Тито Виланованинг кўзига бармоғини тиқиб олади. “Барса” мураббийи провокацияга учмади ва “жангни” давом эттирмади. Кейинги кун эса Моуриньо ОАВда чиқиш қилиб, Титодан узр сўради. Тито оламдан ўтганидан кейин айнан Жозе биринчилардан бўлиб Тито оиласига таъзия билдиради.


“Омадсиз” Раньери

2004 йилда “Стэмфорд Бриж” Раньери билан жуда хунук хайрлашади ва унинг ўрнини ҳали унчалик машҳур бўлиб улгурмаган Моуриньо эгаллайди. Қизиққон португал ҳамкасбини қўллаб-қувватлаш ва унга омад тилаб қўйиш ўрнига, Раньерини “деворга михлаб қўя қолади”: “Челси” ғалаба қозонишни, мусобақаларда зафар қучишни истайди, аммо Клаудио бунга қодир эмас, уни омадсиз деб аташларига мен сабабчи эмасман”.
Кейинчалик ҳам Моуриньо бир неча бор италияликни “ширин” сўзлар билан сийлаб ўтди... Аммо, икки йил аввал Раньери кучли жавоб қайтарди. Мураббий АПЛда ғолиб бўлди. Лекин, кейинги мавсум Клаудиони “Лестер” раҳбарлари ишдан бўшатишди ва Моуриньо ҳамкасбини қўллаб-қувватлашга ошиқди: “Англия Чемпиони ва ФИФА талқинига кўра дунёнинг энг яхши мураббийини ишдан хайдашди. Замонавий футбол афсуски шундай. Клаудио, кулишда давом эт. Ҳеч ким сен ёзган тарихни ўчира олмайди”.


“Камп Ноу”даги хурсандчилик

Моуриньонинг энг ёрқин ғалабаларидан бири бу шубҳасиз — “Интер” билан “Барселона”ни енггани бўлган. 2010 йил баҳорида жавоб учрашувида италияликлар “Камп Ноу”да керакли натижани сақлаб қола олганларидан сўнг, Моур ўрнидан туради ва майдонга югуриб чиқади. “Барселона” футболчилари буни ҳақорат деб қабул қилишади, дарвозабон Вальдес шахсан ўзи бориб Моуриньони тинчитишга ҳаракат қилади, аммо бу ҳаракатлар бефойда эди. Жонли эфирдаги жонли жангни фақатгина ҳакамлар тўхтата олишади ва каталонияликлар дарвозабонини четроққа олиб кетишади.


Венгер билан “дуель”

Бу воқеа 2005 йилнинг февралида бошланганди. Ўшанда Моуриньо эндигина “Челси”ни қўлга олганди. Барчасини Венгер бошлаганди. Французга таркибда хорижлик футболчилар кўплиги ҳақида айтишганда: “Тўғрисини айтсам, мен “Челси” таркибида, “Арсенал”дагидан кўпроқ инглиз ўйнаётганини сезганим йўқ. Уларда ўзлари ўстирган нечта футболчи бор эди? Битта Жон Терри-а?! Энди солиштириб кўринг, улар қанча соврин ютдию, биз нечта мусобақада зафар қучдик. Ана сизга жавоб”. Ўшандан бери икки мураббий бир-бирини кўришга кўзи, отишга ўқи йўқ. 2014 йил кузида эса иш гапдан, амалий ҳаракатларга ўтиб кетди. Майдон четида португалиялик французнинг ёқасидан олиб... Яхшиси буни ўзингиз кўрганингиз маъқул.


Аёл кишига нима бор?

Яна бир машҳур воқеа шубҳасиз 2015 йил ёзида бўлиб ўтган. Қизиғи, Моуриньо ўз клуби ҳодимига ташланиб қолади. “Челси” ва “Суонси” (2:2) ўртасидаги ўйиннинг  94-дақиқасида лондонликлар ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг қорнига “яхшилаб” тепиб олишади. Буни кўрган “кўклар” шифокори Ева Карнейро белгияликка ёрдам бериш учун майдонга ўқдек учиб тушади. Бундан Моуриньонинг “қон босими” ошиб кетади ва мураббий қандай қилиб майдонга чиқиб қолганини сезмай қолади.

Натижада Карнейро “Челси”ни тарк этади. Аммо, Моуриньо учун барчаси унданда ёмонроқ якун топади. Бир неча ой ўтиб, Жозе қониқарсиз натижалар туфайли ишдан озод этилади. 2016 йил июнь ойида Карнейро ва “Челси” ўзаро тил топишади ва айтишларига қараганда, Ева бунинг учун клубдан 1,2 миллион фунт бонус пули олади.



Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика