Моуриньо - 4 та клуб билан Еврокубок финалига чиққан илк мураббий

Aziz Tukhtamuradov
6 май 2022, 08:55
Жозе Моуриньо "Рома" билан Европа Конференциялар лигаси финалига чиқди.

Бу орқали Жозе 4 та турли клуб билан Еврокубоклар финалига чиққан илк мураббийга айланди. 

Бунгача Моуриньо "Порту" билан ЕЧЛ ва УЕФА кубоги, "Интер" билан ЕЧЛ ва "Манчестер Юнайтед" билан Европа лигаси финалига чиққан. 

Энди "Рома" мусобақа ғолиблиги учун 25 май куни "Фейеноорд"га қарши баҳс юритади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta