UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Olamsport: Боксчимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади, Истомин Португалияда ва бошқа хабарлар  0 23:19Антонио Конте: “Эвертон”ни мағлуб этиш осон кечгани йўқ”  0 23:08"Оқ-тепа". Иккинчи учрашувда ҳам ғалаба  0 22:41Англия чемпионти. “Тотенхэм” ўз уйида “Арсенал”дан устун келди  9 22:29“Спартак” 1999 йилдан буён илк марта чемпионатнинг ҳар икки учрашувида ЦСКАни мағлуб этди  3 21:50ВИДЕО. "Эвертон" - "Челси" 0:3 ёхуд Педронинг "ўқдек" зарбасини томоша қилинг  5 21:25Жозе Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" жуда чарчаган"  6 21:13Россия. «Спартак» ЦСКАни мағлуб этди   9 20:41ВИДЕО. МЮ - "Суонси" 1:1 ёхуд Эррера ўз жойида қолиши керак эди...  3 20:32Германия. «Аугсбург» «Гамбург»ни «еб қўйди»  2 20:26"Тоттенхэм" – "Арсенал". Таркиблар билан танишинг  8 20:21«Манчестер Юнайтед» АПЛда ҳеч қайси клуб қила олмаган ишни қилди  5 20:11Италия. «Милан» «Кротоне»ни юта олмай, ЕЧЛга чиқа олмади  2 20:02ВИДЕО. "Рома" - "Лацио" 1:3 ёхуд Строотманнинг ажойиб актёрлик маҳоратини томоша қилинг   0 20:01Англия. «Челси» «Эвертон»ни тор-мор этди, «Сити» «Мидлсбро»ни юта олмади  24

12 апр 14:05
Янгиликлар

Москва кундалиги, 4-кун: “Спартак” – “Крилья Советов”

Мухлислар билан ишлаш мана шундай бўлади.
Клубларимизнинг жаноби раҳбарлари, сал замонавий ишлаш учун қиммат бўлмаган нархда чипта харид қилиб чет элда мухлисларга яратилган шароитларни бир ўрганиб келсангиз бўларди. Битта легионернинг ортидан ишлаётган пулингизни агар тўғри ишга сарфласангиз, нафақат ўзингизга, балки матбуот котиби, мухлислар клубидан иккита фаол кишини ва маркетинг соҳасини ривожлантириш учун ходимга ишлатишингиз мумкин. Фақат битта кичик шарти бор, ҳеч бўлмаса ўзингиз билан олиб кетаётган қариндошингизнинг фамилияси бошқача бўлсин, акс ҳолда бизнинг ўқувчилар жуда зукко.



Кечаги кунимизнинг асосий воқеаси “Спартак” – “Крилья Советов” ўйинига ташриф буюриш бўлди. Аслида бу ўйинга журналист сифатида киришни режалаштирган эдим. Бунинг учун Тошкентдаёқ клуб манзилига хат юборгандим. Жамоанинг расмий сайтида ҳам аккредитацияга буюртма бердим. Икки маротаба клуб офисига бордим, аммо бари бефойда бўлди. Худди “усти ялтироқ, ичи қалтироқ” мақоли каби. Хуллас мен 10 кун аккредитация йўлида бошлаган ишим самарасиз тугади. Ҳатто телефон рақамига ҳам туша олмадик, котиба эса улаб беришни истамади. Бу борада “Локомотив” клубига тасанно айтишим керак.Шундай вазият бўляптики, уларнинг ўзи бизга қўнғироқ қилиб, қандай вазифаларни амалга оширишимиз кераклигини айтишяпти. Бунинг учун матбуот бўлими бошлиғи Денисга раҳмат!



Валерий Непомняший билан интервью давомида, унинг ёрдамида ЦСКА – “Урал” ўйинига аккредитация олгандик. Бугун “Химки” Аренага борамиз.
Аккредитация бўлмаса, бўлмапти. Сўнгги марта ростмана футболни қачон трибунада ўтириб кўрганимни эсдан чиқариб қўйибман. Бўлиб ҳам келишилмаган ўйинни. Тепадан футболчилар миттидек кўринар экан. Яна қизиғи шундаки, бизда қўлдаги чипталар 3 баробар қиммат сотилса, бу ерда 30% чегирма билан сотилар экан. Марказий сектор чиптасини бизнинг пулга чаққанда 70 000 сўмга харид қилдим. Кассадаги нархи эса 100 000 сўм экан. Чипталарнинг энг қиммати 200 000 сўм оралиғида, арзони эса 35 000 сўм.



“Черкизово”да (“Локомотив”нинг уй стадиони) мавсумни ўтказаётганлиги учун бўлса керак, стадион тўлмади. Лекин бир нарсага қойил қолмасдан илож йўқ. Мухлис учун ҳамма шароит яратилган. Чой дейсизми, кириб-чиқишдаги қулайликлар, ёйма атрибутика бозори. Ўз навбатида мухлис маданиятини ошириш мақсадида махсус “биз сўкишга қаршимиз” шиори остидаги сектор ҳам ташкил қилинган. Биз каби бу ерда ҳам қоп-қоп писталар сотилади, лекин стадионда бир дона бўлса-да писта пўчоғини кўрмайсиз. Ҳамма пистага қўшиб олган стаканчасига пўчоқни ташлайди. Бу эса бизнинг мухлислар ўрганиши керак бўлган энг муҳим вазифалардан бири бўлса керак.



Ҳар бир ўйин клуб тарихини ёд олиш билан бошланади. Бу эса келажак авлодга қандай жамоага мухлислик қилаётганини ҳис этишида ёрдам беради. Шу боисдан бўлса керак, ўз ихтиёри билан оила аъзолари билан ўйинни томоша қилишга келаётганлар жуда кўпчиликни ташкил этади.
Ўйин атрофида яратилган атмосфера шунчаки ажойиб. Сопол кубоклар ёдимга тушиб кетди. Қилинган ишларга миллионлаб сарф этилган деб айта оламайман, шунчаки стадионга мухлисни чақириш учун профессионал ишлаб чиқилган механизм холос.



Ўйинга кўп ҳам эътибор бермадим. ТВнинг шарофати билан Россия чемпионати даҳшат қилиб кўрсатиб бериляпти. Тўғри, бу ерда кучли футболчилар жамланган, лекин мазза қилиб ўйин кўрмайсиз. Менга атрофдаги муҳит кўпроқ қизиқ бўлди. Бизда на ўйин, на атрофдаги муҳит бор, шунинг учун  мухлис ундан кўра битта WI-FI бор чойхонага ўтиришни маъқул кўряпти.



“Спартак” ўз анъанасига хос майда пас тактикасида ўйнади. Ўйинда тўлиқ ташаббусни қўлга кирита олмаган бўлса-да, кўплаб қулай имкониятларни чиппакка чиқаришда бизникилардан қолишмаслигини исботлади. Яна тўп олиб берувчи болалар жуда ошириб юборишди. Биттаси ҳатто учрашувнинг сўнгги дақиқасида очиқчасига Сергей Корниленконинг устидан кулди. Беларуслик ҳужумчи бундан жаҳли чиқиб, йигитчани туртди, шунда ҳам у пинагини бузмади. Дикань эса “спартакчи” боланинг ёнини олиб рақиб ҳужумчиси билан айтишди. Хуллас у бўлди, бу бўлди, ўйин тугади. “Спартак” 1:0га ютди. Ҳақиқий футбол мана шунақа бўлар экан.

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  166
Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон олий лигасида 8-турнинг яна олти учрашуви бўлиб...  143
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  103
Олий лига. Ғузорда "Қўқон-1912" ғолиб бўлди Олий лига. Ғузорда "Қўқон-1912" ғолиб бўлди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Шўртан" -...  52
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: