

Турин клуби Моратанинг ўрнига бошқа ҳужумчи сотиб олишни афзал кўрмоқда.
Мората ўрнини босадиган вариантлардан бири ҳозирда ПСЖда ўйнаётган Мауро Икарди ҳисобланади. Агарда "Ювентус" аргентиналик футболчини қўлга кирита олса, Мората бемалол "Барселона"га ўтиши мумкин.
Жорий мавсумда Икарди ПСЖ сафида Лига 1'да 15 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди. Аргентиналик футболчи А Сериясида "Интер" ва "Сампдория" сафида 8 йил тўп сурган. Бу вақт ичида у чемпионатда 121 та гол уришга муваффақ бўлди.



