Мората: "Зиданнинг ротациялари Роналду, Бензема ва Бэйлга ҳам тегишли бўлади деб умид қиламан"

Aslanov Jasurbek
7 сен 2016, 10:44
"Реал" ҳужумчиси Альваро Мората жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ротациялари Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Гарет Бэйлга ҳам таъсир қилишига умид билдирди.

"Зиданнинг ротациялари Роналду, Бензема ва Бэйлга ҳам тегишли бўлади деб умид қиламан. Бу ҳамма учун фойдали. Баъзилар ўйнаш имкониятига эга бўлади, бошқалар эса дам олиш. Барча кучли жамоаларда рақобат мавжуд, "Реал"да эса бошқалардан кўпроқ. "Реал" даражасида ўйнашга ҳаракат қиламан" - дейди Мората.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS