Мората: "Буффон - футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон"

Tolibjon Qosimov
19 май 2018, 13:06
"Челси" форварди Альваро Мората "Ювентус" кипери Жанлуижи Буффонни футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон деб атади.

"Буффон - футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон. Шунингдек, у майдонда ва унинг ташқарисида яхши инсон. У билан битта жамоада ўйнаш имкони бўлганидан бахтлиман", - деди Мората.

Мората 2014 йилдан 2016 йилгача "Ювентус"да тўп тепган. Италия А Серияси 38-тури доирасидаги "Ювентус" - "Верона" баҳси Жижи учун туринликлар таркибидаги сўнгги ўйин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport