“Монпелье” М'Байе Ньянгни 10 миллион еврога сотиб ололмайди

Tolibjon Qosimov
26 дек 2013
“Монпелье” “Милан” клуби ҳужумчиси М'Байе Ньянгни ҳуқуқий жиҳатдан 10 миллион еврога тўлиқ сотиб ололмайди, деб хабар беради француз ОАВ.

Ньянг аллақачон “Монпелье”га ижара асосида ўтишини айтган эди. Французлар келишув бошидан футболчини кейинчалик 10 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш шарти билан ижарага олиш бўйича келишиб олишган эди. Бироқ “Милан” ҳафта бошида шартномадан ушбу қисмни олиб ташлашга қарор қилган.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: soccer.ru