

Футболчи ўтган ёзда Лига 1 клубига ижара асосида ўтган эди.
Манба маълумотларига кўра, 23 ёшли испаниялик Монакода ўзини яхши ҳис қилмоқда ва қолишни истайди. Лекин ўйинчининг маоши тўсиқ бўлади. Бу мавсумда монегасклар унинг "Барселона"даги маошининг фақат ярмини - 250 минг еврони тўламоқда. Шу билан бирга, клубнинг энг кўп маош оладиган футболчиси ярим ҳимоячи Денис Закария бўлиб, у ойига 330 минг евро маош олади.
Жорий мавсумда Фати барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди.



