
"Ювентус" 29-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олди, меҳмонлар чиройли комбинация уюштиришди ва Гонсало Игуаин Дани Алвеснинг ажойиб узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Иккинчи тўп 59-дақиқада урилди, Игуаин дубль қайд этди, Алвес яна ассистент бўлди.
Ўтган сафар монегасклар 2015 йилнинг 23 ноябрида "Луи II" стадионида "Андерлехт"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.