
“Нафақат премьер-лигада балки барча мусобақаларни аъло даражала ўтказишимиз керак. “Манчестер Юнайтед”дек жамоа барча совринлари қўлга киритиши керак. Ҳамма ўйинларда ғолиб чиқиш қийин бўлар албатта, лекин олдимизга қўйилган мақсад сари интилишимиз керак. Мен ҳар доим ўз олдимга аниқ мақсад қўйганман ва ҳозир ҳам шундай мақсад билан олға бораман. “МЮ”дек юқори даражадаги футболчиларга эга бўлган топ-клуб, ҳар доим ўз мақсадига эришиши керак”, - дейди Мойес.