

Хорватиялик футболчини жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ўйнатишни режа қилган. Шу сабабли "Реал"нинг янги устози раҳбариятдан хорватиялик 39 ёшли яримҳимоячи билан шартномани узайтиришни сўраган. Модричнинг клуб билан амалдаги битими ёзда якунига етади.
Маълумот учун, Модрич 2012 йилдан бери "Реал" сафида ҳаракат қилади. У жорий мавсум 55 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 9 та голли узатма бор.



