UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "Олмалиқ"қа бешта гол урган "Чонбури Блювейв" биринчи ярим финалчи + ФОТО  5 13:39Роналдуга Италия клуби қизиқиш билдирмоқда  10 13:13Гвардиола: "Реал" ҳеч қачон ёмон ўйнамайди"  15 13:04Европа лигаси. Бугун "Милан", "Зенит", ПСВ, "Эвертон"ва бошқалар ўйнайди  7 12:51Санжар Шоаҳмедов "Локомотив" машғулотида иштирок этмоқда  3 12:34"International Champions Cup". "Барселона"даги келажаги сўроқ остида турган Неймар иккинчи ўйинда ҳам "қутқарувчи" ролида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  6 12:31FIFPro Хитойда маошини ололмаётган футболчиларга ёрдам бермоқчи  0 12:30"Андижон" - "Норин" учрашувидан фотогалерея  2 12:22Энди нима дейсиз ёхуд "Савияси паст журналист"нинг айтгани тўғри чиқди  15 11:53Моуриньо "Барселона"га қарши баҳсдан сўнг нима деди?  6 11:36Вальверде: "Барселона" Чемпионлар лигасида МЮ билан тўқнаш келишини истамаган бўлардим"  4 11:34"Милан"нинг мавсумдаги илк расмий ўйин учун қайдномаси, унда Бонуччи йўқ   14 11:00ПСЖ Неймарнинг 222 млн. евролик нархини камайтирмоқчи  19 10:54"International Champions Cup". Гвардиоланинг "Сити"си "Реал"ни "савалади" + ФОТО ва ВИДЕО  51 10:51«Сампдория» нима учун Уилшерни сотиб олиш фикридан қайтди?  0

13 июн 16:55
Янгиликлар

Мочинов “Оқ-тепа”дан нима учун кетди?

Александр Мочиновнинг “Оқ-тепа” бош мураббийлигидан кетиши кутилмаган янгилик бўлди.
Кеча клуб расмий сайтида “Оқ-тепа” Мочинов билан дўстона хайрлашди” деган хабар чиқди. Хабарда ёзилишича, Мочиновнинг ўзи истеъфо сўраб раҳбариятга мурожаат қилган, аммо нега айни мавсум қизиган бир пайтда истеъфога чиқишининг сабаби келтирилмаган.

Йил бошида “Оқ-тепа” футбол клуби ўз базасида ОАВ учун тақдимот маросимини ўтказган, янги мавсумга бағишлаб ташкил қилинган матбуот анжуманига мен ҳам боргандим. Ўшанда клуб раҳбари Ғанишер ака Шоғуломов “Оқ-тепа”нинг бу йилги режалари ҳақида тўхталиб, “Мақсадимиз - олий лигага чиқиш” деганди. Бу гапни бошқалар, жумладан бош мураббий Александр Мочинов ҳам тасдиқлаганди.

“Оқ-тепа” биринчиликни яхши бошлади. Жамоа айни пайтда ўтказилган 13та ўйиндан сўнг 28 очко билан биринчи ўринда бормоқда. “Оқ-тепа”ни бемалол иккинчи босқичга чиқиб бўлди десак бўлади. Маълумки, биринчи лиганинг иккинчи босқичида “Ғарб” билан “Шарқ” бирлашганидан кейин кураш янада қизийди. Олий лигага чиқиш учун кескин рақобат бошланади. Яққол фаворит “Шўртан” пайдо бўлади. Табиийки бундай пайтда “Оқ-тепа”га яхши мураббий керак бўлади. Агар Мочинов охиригача қолганида жамоани олий лигага олиб чиқиши мумкин эди, лекин у киши тўсатдан кетиб қолди.

Энди савол туғилади: ҳаммаси яхши кетаётган бир пайтда нима учун бош мураббий ўз хоҳишига кўра истеъфо беришни маъқул кўрди? Кубокда “Пахтакор”дан учралган аламли мағлубият учунми? Ўйинни бориб кўрган журналист сифатида шуни айтишим мумкин, шу куни Мочинов ютқазгани йўқ, балки “Пахтакор” ютди. Жамоавий ўйини ва футболчиларининг кучлилиги эвазига “Пахтакор” 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қолаверса, олий лигада чемпионлик учун курашаётган жамоадан бундай ҳисобда енгилиш биринчи лига вакили учун кўп ҳам ваҳима қиладиган нарса ҳисобланмайди.

Муҳими, “Оқтепа” биринчи лигада яхши иштирок этмоқда ва бизга маълум бўлишича, раҳбариятнинг бош мураббийдан кўнгли тўқ эди, футболчилар ҳам бу мураббий билан бемалол ишлашаётганди. Бироқ Мочинов кутилмаганда кетишга қарор қилди. Баъзан ўйланиб қоласан, эҳтимол ишдан бўшашнинг бирор сабаби бордир. Ва истеъфонинг сабаби бизни негадир “Бунёдкор” томонларга етаклаяпти. Яхши биласиз, яқинда “Бунёдкор”ни Сергей Лушан қабул қилиб олди ва катта эҳтимол билан давралар оралиғида мураббийлар штабини янгилаб чиқади. Бу ҳозирча тахмин, холос. Агар клуб раҳбарияти Лушанга охиригача ишлаш имконини берадиган бўлса, Сергей Иванович мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Ҳикмат Эргашев, Мурод Отажонов сингари мураббийлар билан бошқа ишламаслиги мумкин.

Кейин эса мураббийлар штабини янгилашга тўғри келади ва бунинг учун биринчи рақамли номзодлардан бири Александр Мочинов. Мочинов ўтган йил “Бунёдкор” ўринбосарларини шуғуллантирди ва жамоадаги муҳитни яхши билади. Қолаверса, у Лушан билан яхши таниш. Бундан ташқари, Сергей Лушаннинг нисбатан ёш мураббий эканлигини инобатга олсак, атрофига ўзи каби ёш мураббийларни йиғишга ҳаракат қилиши турган гап. Чунки ўзбекчиликда ўзидан каттага иш буюргандан кўра, ўзидан кичикка иш буюрган маъқул.

Мочиновнинг мураббийлик фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, нимагадир бу мураббий тез-тез ғалати қарорларни қабул қилиб юради. Эътибор беринг, у футболни тугатгач, “Оқ-тепа”да иш бошлади. Клуб уни иш билан таъминлади, ҳатто керакли лицензия учун ўқитди ҳам. Кейин нимадир бўлди-ю, ёш мураббий “Бунёдкор”га ўтиб кетди. “Оқ-тепа” эса бир амаллаб ўз кунини кўриб юраверди. Ўтган йил “Бунёдкор” билан ёшлар лигасида чемпион бўлган мураббий бу йилдан яна “Оқ-тепа”га қайтди. Ҳаммаси яхши кетаётган бир пайтда жимгина яна клубдан кетди. Энди бўлса, олий лиганинг биринчи даврасидан кейин “Бунёдкор” мураббийлар штабига қўшилиши кутилмоқда.

Мочинов иккинчи даврадан Сергей Лушанга ёрдам беради ҳам дейлик. Бу билан “Бунёдкор” ўз мураббийлар штабини янгилаб олган бўлади, Лекин “Оқ-тепа”-чи? Клуб олдига қўйилган вазифа нима бўлади? Ёки Мочинов “Оқ-тепа”нинг олий лигага чиқа олмаслигини ҳис қилиб иссиғида кетишни маъқул кўрдими? Ёки бўлмаса чиққани билан элитада ўйнаш-ўйнамаслиги номаълум бўлиб қолади деган ўйга бордими? Агар Мочинов “Бунёдкор”га қайтиш фикрида бўлса, балки ўзи учун тўғри қилиши мумкин, ҳар ҳолда олий лига жамоаси, чемпионлик учун курашадиган клуб, мукаммал шароит, яхшигина маош, қаёқдаги дала майдонларга бориб футбол ўйнамайсан деганларидек. Нақадар мазза тўғрими?

Аммо “Оқ-тепа” билан тузилган шартнома-чи? Бугун бу мураббий индамай кетаверса, эртага униси натижа учун жавоб бермайман деб туриб олса, унда профессионаллик қаёқда қолади? Юқори малакали мутахассисларимиз мураббийларни нима учун ўқитишяпти? Қаердан яхши таклиф тушса ўша жойга канадек ёпишиб олиш учунми ёки бир ерда кўпроқ муддат меҳнат қилиб ўзидан из қолдириш учунми? Хуллас, нималар бўлаётганини тушунмадик. Ўйлаймизки, яқин бир-икки ҳафта ичида кўп нарсага ойдинлик киритилади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  80
Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО
Мадриднинг "Реал" клуби АҚШ турнеси доирасида Лос-Анжелесда ...  66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: