UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  4 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  3 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  11 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0

MLS. Барча ўйинлар бир вақтда бошланади ёхуд сўнгги тур учун превью Янгиликлар

MLS. Барча ўйинлар бир вақтда бошланади ёхуд сўнгги тур учун превью

Теглар :  MLSАҚШ
Бугун, АҚШ маҳаллий чемпионатининг 42-турига старт берилади ва унда мусобақанинг плэй-офф босқичига даъвогар клублар жанги бўлиб ўтади.

Қолган ўйинлар эса, шунчаки расмийатчилик учун ўтказилади. 


Аламзада жамоалар тўқнашуви

Ўтган турда, меҳмонда "Реал Солт-Лейк" жамоасига ютқазиб қўйган "Хьюстон Динамо" ўз майдонида яна бир мағлуб "Лос-Анжелес Гэлакси"ни қабул қилади. Албатта, учрашувда меҳмонлар таркибидаги супер форвард Златан Ибрагимович гол уриш учун ҳар қачонгиданда кўпроқ ҳаракат қилади. Сабаби, у тўпурарлар пойгасида Карлос Велани қувиб ўтиши учун иккита гол етмаяпти.


Шарқда етакчилар жанги

Ўз минтақасида узоқ вақтдан бери пешқадамликни ҳеч кимга бермай келаётган Нью-Йорк шаҳри бош жамоаси ҳам чемпионлик масаласини аллақачон ҳал қилиб бўлган. Улар мавсум давомида чемпионлик учун жиддий рақобат тақдим этган "Филадельфия" майдонига сафар қилишади. Кўрамиз, ашаддий рақиблар ўртасидаги баҳсда ким муваффақиятга эришаркин.


Эркин торонтоликлар "экипажчилар"га қарши

Якунланган турда "сенсацион" равишда етакчи жамоалардан бири "Филадельфия"ни ўз муҳлислари қаршисида ишончли ҳисобда енгган ва айни вақтда, йўқотадиган нарсаси қолмаган "Коламбус Крю" "Торонто" меҳмони бўлишади. Мезбонлар плэй-офф босқичидаги иштирокини нақд қилишган. Шундай экан, иккала жамоа ҳам ортиқча босимсиз чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қилади.


Етакчилар баҳси

Бутун мавсум давомида кутилмаган ва ажойиб ўйинлари билан муҳлис-у мутаҳассисларни ҳайратга солган ва чемпионлик учун кескин кураш олиб борган жамоалар сўнгги турга келиб, ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади. Унда "Сиетл Саундерс" ўз уйида азалий рақиби "Миннесота"ни меҳмон қилади. Ха, АҚШ чемпионатига бефарқ бўлмаган футбол ишқибозларини қизиқарли учрашув кутмоқда.    


Супер беллашув

Жорий турдаги ягона муҳим аҳамиятга эга бўлган баҳсда, плэй-офф босқичига чиқиш учун деярли бир ҳил имконияти бор жамоалар тўқнаш келишади. Ўтган тур доирасида Канзас шаҳрига сафар қилиб, дуранг қайд этган ва қалтис вазиятга тушиб қолган "Портленд Тимберс" ўз майдонида етакчига мағлуб бўлган Сан-Хосе"ни қабул қилади. Ўртага ҳал қилувчи босқич йўлланмаси қўйилган ўйин қизиқарли бўлиши кўпчилик томонидан таҳмин қилинмоқда.


Чикаголиклар Орландога учишади

Якунланган турда, ўз майдонида “Торонто”ни енга олмаган ва шу тариқа кейинги босқичга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган “Чикаго Файр” жамоаси бу сафар ўтган ҳафта ҳаттоки, яққол аутсайдерга ҳам очко улашган яна бир баҳтсиз клублардан бири “Орландо Сити” меҳмони бўлади. Мавсум ярмидан жамоа сафига келиб қўшилган бўлсада, ажойиб маҳсулдорликни намойиш этиб келаётган Луиш Нанидан ишқибозлар чиройли ўйин ва фантастик голлар кутиб қолишади. Эьтиборлиси, Чикаго шаҳри жамоаси тўпурарлари Николич ва Си Жей Сапонг айнан португалиялик вингер каби 12 та гол уришга муваффақ бўлишган.


“Буқалар” Монреальда меҳмон

Плэй-офф масаласини аллақачон пишитиб қўйган клублардан бири “Нью-Йорк Ред Буллз” аввалги турда “Ди Си Юнайтед” билан очколарни бўлишиб олганди. Энди улар, тобора маҳаллий муҳлисларнинг ёқимтойига айланиб бораётган Боян Кркич етакчилигидаги кейинги босқич йўлланмасидан қуруқ қолган жамоа “Монреаль Импект” майдонига сафар қилишади. Европанинг кўзга кўринган топ-клубларида ўйнаб, тажриба орттирган испаниялик форвард сўнгги тур баҳсида ҳам ўзини кўрсатиш учун астойдил ҳаракат қилишига шубҳа йўқ. 


Чемпион Колорадога сафар қилади

Ўз минтақасида тенгсиз деб топилган ва биринчилардан бўлиб, ҳал қилувчи босқич йўлланмасини қўлга киритган “Лос-Анжелес” плэй-оффдан ҳали умидини узмаган “Колорадо” меҳмони бўлади. Мезбонлар олдинги турда, далласликларни ўз муҳлислари қаршисида йирик ҳисобда тор-мор келтиришганди ва шу орқали, кейинги раундга ўтиш йўлида ажойиб имкониятга эга бўлишди. Кўрамиз, Лос-Анжелес шаҳри бош жамоаси ўзи учун аҳамиятсиз ўйинда рақибига шафқат қилармикин. Маьлумот ўрнида шуни таькидлаб ўтиш жоизки, Колорадоликларнинг кўпчиликка маьлум ва машҳур бўлган тажрибали дарвозабони Тим Ховард яқиндагина берган интервьюсида фаолиятини якунлашини эьлон қилди. Агар жамоа кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қила олмаса, ушбу учрашув фаҳрий кипер учун ҳайрлашув ўйини бўлиши мумкин.  


Ўртамиёна аутсайдерга қарши

Кам сонли қаримас футболчилар сирасига кирувчи ва ҳали ҳамон ўзининг “шедевр” голлари билан барчани ҳайрат уммонига ғарқ қилаётган Уэйн Руни етакчилигидаги “Ди Си Юнайтед” кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилган. Улар бу турда, ўз майдонларида жорий мавсум ҳеч омади юришмаган бечораҳол “Цинициннати”ни қабул қилишади. Меҳмонлар оҳирги учрашувда, муҳлислари ҳурмати учун ҳам фақат ва фақат чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этишлари шарт.


Канзасликлар Далласда меҳмон

Мавсумдаги сўнгги ўйинини ўтказадиган ва кейинги босқичга чиқишдан умидини батамом узиб бўлган жамоалардан бири “Спортинг Канзас-Сити” бу турда, “Сан-Хосе” ва “Колорадо” билан плэй-офф йўлланмасини қўлга киритиш йўлида кескин кураш олиб бораётган “Даллас” майдонига сафар қилади. Ушбу баҳс, мезбон жамоа учун ҳал қилувчи аҳамият касб этганлиги важидан катта қизиқиш доирасида турибди. Ишқибозлар курашларга бой ажойиб учрашув гувоҳига айланишади.


Етакчи ва аутсайдер қарама-қаршилиги

Ўтган турда, юксак жасорат кўрсатга ҳолда кимсан Ибра жамоасини мағлубиятга учратган “Ванкувер” ўз уйида плэй-офф йўлланмасига эга чиққан омадли клублардан бири “Реал Солт-Лейк”ни меҳмон қилади. Марк дос Сантос бошчилигидаги жамоа олдинги ўйинни  мардонавор курашиб, ғалаба билан якунлаганига қарамай улар учун барчаси тугаган. Афсуски, ғарбий зонанинг энг қолоқ иштирокчисини сўнгги ўринда қолиши аниқ бўлиб улгурган. Американинг Юта штати клуби эса, ўз ишқибозларига навбатдаги чиройли зафарини тақдим этиш учун ҳаракат қилади.


Етакчилар учрашуви

Бутун мавсум давомида иложи борича, стабил ўйин кўрсатишга интилиб келган кучли жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. Унда, мамлакат бош совринининг амалдаги соҳиби “Атланта” ўз майдонида “Нью-Инглэнд”ни қабул қилади. Иккала клуб ҳам плэй-офф йўлланмасини нақд қилишган. Атланта шаҳри жамоаси аввалги турда, аутсайдерлардан бири “Монреаль” меҳмони бўлди ва дуранг қайд этди. “Инқилобчилар” бўлса, ўз муҳлислари кўз ўнгида кимсан минтақа чемпиони Нью-Йорк шаҳри бош жамоасини ишончли ҳисобда таслим этди.               




Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика