

Биз тор мор этилган Қатар жамоаси етакчиларидан бири Жассим Жобир билан суҳбатлашдик.
- Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз...
- Бугунги ўйин биз учун жуда ҳам қийин бўлди. Бугун ғалаба учун ҳаракат қилган эдик аммо ўз хатоларимизни деб йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик.
- Стадиондаги муҳит ҳақида нима дея оласиз?
- Рақибимиз ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнашди ва бу уларга устунлик берди. Аммо биз профессионаллармиз ва бундан таъсирланмаслигимиз керак.
- Кейинги рақиб Туркманистон борасида фикрингиз қандай?
- Кейинги беллашувга мотивациямизни йўқотмасдан тайёрланамиз. Хатолримиздан хулоса қиламиз. кейинг ўйинда 3 очко олиш учун ҳамма нарсага ҳозирмиз. Чунки бизда ҳали ҳамон кейинги босқичга чиқишга имконият бор.
Учқун Азимов суҳбатлашди.



