Митроглу бошқа клубга ўтди

Alisher
22 авг 2019, 10:21
"Марсель" ҳужумчиси Константинос Митроглу жорий мавсумни ПСВда ўтказади.

Қайд этиш керакки, 31 ёшли грециялик ўйинчи шу йилнинг январь ойида "Галатасарой" клубига ижарага берилган эди, аммо турк клуби мавсумлар оралигиғининг якунига қадар ўйинчини ортга қайтарди.

Олдинроқ, Митроглуга А Сериядан "Лечче" клуби жиддий қизиқиш билдиргани борасида хабарлар янграган эди.

Митроглу фаолияти давомида "Марсель" ва "Галатасарой"дан ташқари, "Олимпиакос", "Паниониос", "Атромитос", "Фулхэм" ва "Бенфика" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ED