UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  2 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  6 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  12 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  12 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  11 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  20

Миржалол Қосимов: "Тан оламан таркиб танлашда хато қилдим" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Тан оламан таркиб танлашда хато қилдим"

Ўзбекистон кубоги ярим финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Бунёдкор" - "Локомотив" баҳсидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун оғир ўйин бўлди. Биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан мағлуб бўлганимизга сабаб бу менинг бошланғич таркибни танлашда хатога йўл қўйганим бўлди. Аммо футболда хатосиз бўлмайди, вақтида ушбу хатони тўғирлашга ҳаракат қилдик. Бугун Нестеров жамоамиз жонига оро кирди, унинг Нагаевнинг зарбасини қайтаргани жамоага катта руҳий кўтаринкилик берди. Иккинчи давра ўйинлари бошланди. Кучли ўйинлар орқали футболчилар тезда ўз формаларига кириб олишади. Кейинги ўйинларда яхшироқ ўйин кўрсатишга уринамиз. Таркибга секин аста Сардор Рашидов ва Алибобо Раҳматуллаев каби ёшларни қўшиб борамиз. Анвар Бердиев тажрибали ҳужумчи, жамоага киришиб кетишига футболчилар ёрдам беришади. У анча вақт майдонга тушмагани учун бугун у қадар ёрқин ўйнай олмади", - дейди Миржалол Қосимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика