Мирко Йеличич: "Айни дамда Темурхўжа Абдуҳолиқов Ўзбекистоннинг энг яхши 5 футболчисидан бири"

23 апр 2026, 21:35
Суперлиганинг 9-тури доирасида "Насаф" - "Локомотив" (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин қийин ўтди. Қандай ўйин кўрсатганимиз менга ёқди. Аста-секинлик билан барчасига кўникиб боряпмиз. Руҳан ва жисмонан вазиятларда яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ишлар янада яхшироқ бўлди. Балки бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасдир. Баъзида футболда ёмон ўйнаб ютиш ва яхши ўйнаб мағлуб бўлиш ҳам мумкин. Қўлга киритилган уч очкодан мамнунман.

photo_2026-04-23_21-24-46.jpg

- Тақвим жуда зич тузилган. Ҳар 4-5 кунда бўладиган ўйинлар учун жамоанинг жисмоний ҳолати тайёрми?
- Бизда танлов йўқ. Ҳаммасига улгуришимиз шарт. Энди навбатдаги ўйин учун ҳам вақт кўп эмас. Шу сабабли ҳар бир баҳс учун тезроқ ёндашиш керак бўлмоқда. Бу паллада машғулот жараёнлари эмас, кўрсатмалар жараёнлари муҳим ўрин тутади. Навбатдаги ўйинда жамоа зўр ҳолатда бўлмайди, бу аниқ. Майдонда боримизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Муҳриддин Зоировга кам ўйин амалиёти берилмоқда.
- Ҳолат шундай. Айни дамда Темурхўжа Абдуҳолиқовни жисмоний ҳолати ва самарадорлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистоннинг энг яхши 5 футболчисидан бири десак бўлади. Шундай футболчини алмаштиришдан маъно йўқ. Тима ҳар томонлама жамоага ёрдам беради. Гол уришдан ташқари, жамоани ушлаб туриши, олдинга ҳаракатлантириши мумкин. Унинг характери шундай. Шу сабабли унинг бу ҳаракатлари биз учун муҳим. Бундай ҳолатда Муҳриддин Зоировга имконият камроқ берилаётгани афсусланарли. Бу футбол. Биз ҳиссиётлар учун курашмаймиз, натижа учун ўйнаймиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia