Миржамол Қосимов: "Водийдаги ўйинлар доим қийин бўлган"

Narzulla Saydullayev
20 сен 2015, 14:50
“Нефтчи” ва “Бунёдкор” (0:1) ўринбосарлари ўртасидаги баҳсдан сўнг Тошкент клуби вакили Миржамол Қосимов маҳаллий “Рухсор” ФМ радиоси ижодкоралирига интервью берди.

- Миржамол, ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги баҳс ҳақидаги фикрларингиз...
- Раҳмат. Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Хар бир водий жамоаси ўз майдонида кучли ўйнайди. Бироқ бугун омад биз тарафда бўлди ва ғалаба қилдик. “Нефтчи” ёшларини анчадан бери билардим. Ҳамиша “Нефтчи”нинг ёшларига қарши ўйнаш қийин бўлади.

 - Миржамол Қосимовнинг асосий жамоага ўтиш вақти келгандир...?
- Ҳаракат қиляпман. Машғулотларда қаттиқ ишлаб, ўзимни кўрсатишда уринпман. Тез орада “Бунёдкор”нинг асосий таркибида ҳам ўйнайман.

- “Нефтчи” ва “Бунёдкор”нинг асосий таркиби ўйнайди. Бўлажак баҳс ҳақида нима дея оласиз?
- Бу ўйин ҳам қизиқ бўлади. Чунки “Нефтчи” бу йил жуда ёрқин футбол кўрсатмоқда.  Фарғона жамоасига ҳам биз каби очко зарур. Эртага мухлисларни “Истиқлол” аренада қизиқ баҳс кутяпти.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›