
Ўйинчининг сўзларига кўра, бир неча кун олдин Испания терма жамоаси бош мураббийининг ёрдамчиси Тони Гранде у билан боғланиб, жамоага таклиф этиш вариантларини кўриб чиқаётганини айтган.
Бироқ Миранда аввал пентакампеонлар сафида расмий учрашув ўтказгани учун Испания терма жамоасида ўйнаш имконияти йўқлигини маълум қилган.
“Испания терма жамоаси вакиллари менга қизиқишганди. Улар аввал қаерда ўйнаганимни сўраганларидан сўнг, Испания термасида ўйнай олмаслигимни тушинишди”, - дейди Миранда.