UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04Гвардиола: "Реал"нинг пули "Манчестер Сити"нидан кўп эмас"   0 23:52"Бавария" "Милан" таклифини қабул қилгани йўқ  4 23:25Неймарни янги мавсумда қайси жамоада ўйнаши аниқми?  7 23:01"Вест Хэм" юлдузи қайси рақамда ўйнаши маълум  3 22:47Йўғе? Гвардиола трансфер ойнасида деярли 1 миллиард евро сарфлади  7 22:18Левандовски янги мавсумни қаерда ўтказиши аниқ  8 21:47Шоҳруҳ Гадоев: "Қароримни "Бухоро"даги мухлислар тўғри қабул қиладилар деб ўйлайман"  16 21:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда  12 21:16Хамес Родригес: "Мен "Бавария" "Реал"дан буюкроқ клуб деб айтмаганман"  17 21:10“Сўғдиёна” қисқа муддатли таътилга чиқди  0 20:41Спорт. Истомин иккита ғалабаси орқали ўзига 14 минг еврони нақд қилиб олди, AIBA Президенти истеъфога чиқишни истамади  1 20:35“Сўғдиёна” назорат учрашувида “Шўртан”га мағлуб бўлди  5 20:1985 - Роналду, 87 - Месси, 93 - Погба, 98 - Мбаппе ФОТО  30 20:14Росс Баркли "Эвертон"ни тарк этади  9 20:03"Бунёдкор"нинг 7 нафар янги футболчиси ФОТО  5

04 дек 22:00
Янгиликлар

Мираброр Усмонов: "Пишурни Ўзбекистон термасига жалб этиш ҳақида ўйлаб кўриш керак"

"Бунёдкор" клубига олтин медаллар топширилган кечада ЎФФ президенти клуб шаънига илиқ сўзлар айтди.
Мираброр Зуфарович ўз сўзида катта ва аҳил «Бунёдкор» жамоасини улкан муваффақият билан қутлади: «Ўта мураккаб кечган футбол мавсуми якунида бошқа жамоаларга нисбатан кучлироқ эканини амалда исботлаган «Бунёдкор» ҳақли равишда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Сўнгги турда нафақат чемпионлик, балки қолган совринли ўрин соҳибларининг аниқланиши ҳам олий лигада «интрига»ни сақлаб турди.

Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам «Бунёдкор» ўз сўзини айтди. Менга айниқса, жамоа ҳужумчиси Александр Пишурнинг ўйини ёқди. Жамоа ғалабаларида украиналик футболчининг ҳиссаси катта бўлди. Миллий терма жамоамизга ана шундай ҳужумчи етишмади. Мураббийлар уни терма жамоага чақириш вариантларини ўйлаб кўришса бўларкан.

Шу ўринда «Бунёдкор»ни бу ғалабаларга етаклаган Миржалол Қосимов ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирмоқчиман. Бу инсонни қўллаб-қувватланглар. Шубҳасиз, жамоанинг муваффақиятли иштирокида клуб бош ҳомийсининг ўрни бўлак. Фурсатдан фойдаланиб, «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси ва унинг раиси Шокир Файзуллаевга ўз миннатдорчилигимни билдираман. «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси битта «Бунёдкор» эмас, олий лиганинг бир йўла 7та клубига ҳомийлик қилиб келяпти. Бу жуда катта иш. Олий лиганинг тенг ярим жамоасига битта ташкилот ҳомийлик қилмоқда.

Сўзим сўнггида келаси йили ОЧЛнинг гуруҳ баҳсларида тўғридан-тўғри иштирок этадиган «Бунёдкор» жамоасига омад тилаб қоламан. Бу жамоа мунтазам равишда гуруҳ босқичидан «плей-офф»га йўл оляпти. Ният қилайлик, чемпионимиз келаси мавсум қитъанинг бош турнирида ғолиб бўлсин.

Мана куни кеча биз Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган ОФКнинг йил лауреатларини тақдирлаш маросимида иштирок этиб қайтдик. У ерда Осиё футболи раҳбарлари билан гаплашдик. Улар 2015 йилда бизга кенг имкониятлар эшикларини очишяпти. Режага кўра, ОФКнинг 47та аъзо федерацияси иштирокидаги катта йиғилишни Тошкентда ўтказамиз. Шахсан менинг келаётган йилдан умидим катта. ОФКдагилар бизнинг тўғри ривожланиш йўлидан кетаётганимизни эътироф этишяпти», - деди ЎФФ раҳбари.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  96
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  80
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  111
Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади
"Олмалиқ" футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё...  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: