UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  17 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  5

Миллий терма жамоа Аммандаги уйинолди машғулотини ўтказди Янгиликлар

Миллий терма жамоа Аммандаги уйинолди машғулотини ўтказди

Иорданияга қарши ЖЧ-2014 саралаш плей-офф учрашувига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 сентябрь куни Амманда ўзининг илк машғулотларини ўтказди.
Миржалол Қосимов шогирдлари 5 сентябрь куни ўйин бўлиб ўтадиган Аммандаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида дастлабки машғулотларини ўтказди. Машғулотларда миллий терма жамоа делегация раҳбари Асқар Толибжонов ҳамда Миллий терма жамоалар техник директори Рустам Акрамовлар иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, 5 сентябрь куни миллий терма жамоа ярим ҳимоячиси Темур Кападзе ўз таваллуд кунини нишонлади. Миллий терма жамоа сафида кўп йиллардан буён ўйнаб келаётган ярим ҳимоячини бутун терма жамоа футболчилари ва мураббийлари номидан бош мураббийи Миржалол Қосимов табриклади.

Иорданияга қарши ўйиндан олдин ўтказилган машғулотларда таркибдаги барча футболчилар ҳаракат қилди.

Маълумот ўрнида, 5 сентябрь куни бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этган Миржалол Қосимов, рақибнинг ўз уйидаги мағлубиятсиз ўйинлари серияси уни чўчита олмаслигини таъкидлаган эди. Ҳудди шу куни ўтказилган терма жамоа менежерлари иштирокидаги митингда 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувда жамоалар қандай рангли либосларда ўйнашига ойдинлик киритилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика