Миллатлар лигаси бекор қилиниши мумкин

Mirjalol Normatov
18 авг 2020, 00:14
Эртага миллий футбол федерациялари раҳбарлари ўртасида ўтадиган йиғилишда Миллатлар лигасининг навбатдаги турнири бекор қилиниши масаласи кўриб чиқилади.

Ҳозирда топ-5 лига раҳбарлари мусобақани бекор қилиш таклифи билан чиқмоқда.

Уларнинг аргументлари шундай кўриниш олган:

- 2020/21 йилги мавсуми шундоқ ҳам тизиқ, футболчиларга катта қийинчиликлар юзага келади.

- Термаларнинг ўйинларида федерациялар чипталардан фойда қила олишмайди, чунки ўйинларга мухлислар киритилмайди.

- Термага қўйиб юборилган футболчилар клуб назоратида бўла олмайди.

- Айрим давлатларда эпидемиологик ҳолат ёмонлашган.

Ҳозирда барчаси 50га 50 бўлиб турибди. Эртанги йиғилишда бу борада бир қарорга келинади.

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигасининг ўтган галги мусобақасида Португалия термаси ғолибликни қўлга киритганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›